Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/10143 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк Ответчик / Подсудимый
Source ID e853a2fb-a1ac-4b7f-9641-57574bb0155e Claim ID PDF Hash 259748957cfc1e6a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 00 Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья *****нинг раислигида, *****нинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзмиллийбанк” акционерлик жамияти манфаатида жавобгар *****дан кредит ва фоизлардан график бўйича жами 958 245 335 сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Х.Каримжонов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида ўтказилган суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси “Ўзмиллийбанк” акционерлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ***** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан график бўйича кредит ва фоизлардан жами 958 245 335 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасини палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Тегишли тартибда жавобгарнинг манзилига ишнинг кўрилиши юзасидан ажрим юборилган бўлсада жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишдаги мавжуд далилларга бахо бериб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. 1 ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2020 йил 25 июнь куни кредит ажратиш ҳақида кредит шартномаси тузилган. Унга кўра, жавобгарга 84 ой муддатга 5 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаб бормасдан, кредит шартномаси шартларини бузган. Бунинг оқибатида, ўз вақтида тўланмаган кредит қарзи хозирги кун куни ҳолатига кредит ва фоизлардан график бўйича қарздорлиги 2025 йил 17 октябрь холатига 958 245 335 сўмни ташкил этган. Ваҳоланки, кредит шартномасининг шартларига кўра кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда тўлов графигида белгиланган санда тўлаб борилиши лозимлиги белгиланган. Кредит шартномасининг шартларида жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаганда кредитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни даъвогар талаб қилиши назарда тутилган. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ушбу ҳуқуқ нормаси ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари даъвогарнинг кредитни муддатидан олдин ундиришга ҳақли эканлигини кўрсатади. Даъвогарнинг кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш талаби асослидир. Шунга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. “Давлат божи тўғрисида” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни иловасининг 2-банди “а”-кичик бандида иқтисодий судларда мулкий 2 хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга асосан, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган 41 200 сўм почта харажатини, бюджетга 19 164 906,70 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: “Ўзмиллийбанк” акционерлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси даъво талаблари қаноатлантирилсин. “Ўзмиллийбанк” акционерлик жамияти фойдасига *****дан график бўйича кредит ва фоизлардан бўлган 958 245 335 сўм ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. *****дан бюджетга 19 164 906,70 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда кучга киради. Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи ***** 3