Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3935 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9e9b7ce6-1fd6-4e5d-9491-33eef8932b8d Claim ID PDF Hash 06ecdd0b67911cbd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 118-моддаси нинг 118 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3935-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 11 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “S ft tr d ” масъулияти чекланган жамияти вакили С.Акрамов (ишончнома ва ордер асосида), “G’ijduv n str s m nt” масъулияти чекланган жамияти вакили О.Ғаниев иштирокида, “S ft tr d ” масъулияти чекланган жамиятининг “G’ijduv n str s m nt” масъулияти чекланган жамиятидан 68 600 000 сўм асосий қарз, 34 300 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “S ft tr d ” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) ва “G’ijduv n str s m nt” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 8 октябрда 141-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномалари тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар жавобгарга маҳсулот етказиб бериши, жавобгар тегишли тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъво аризасида баён этилишича, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли даъвогар жавобгарга қарзни тўлаш бўйича талабнома юборган. Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан ижросиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 68 600 000 сўм асосий қарз, 34 300 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар қарздорлик бартараф этилмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгарнинг вакили даъво талабига эътирози йўқлигини билдириб, пеняни рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 118-моддасига асосан ҳал этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Мазкур ҳолатда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган шартномадан вужудга келган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарга 14.10.2024 йилдаги 274-сонли ҳисобварақ фактура билан 360 800 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот бўйича, жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида 68 600 000 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмаси, юк хатлари, ишончномалар билан тасдиқланади. Суд даъво талабини 68 600 000 сўмга қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Даъво аризасида асосий қарз билан биргаликда тўловнинг кечиктирилганлиги учун асосий қарзнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 34 300 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. Даъво талабидаги пеня тарафлар вакиллари билан суд мажлисида қайта ҳисоб-китоб қилинганда, даъво аризасида кўрсатилган асос бўйича даъвогар талаб қилиши мумкин бўлган пеня асосли эканлиги аниқланди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1.-бандига асосан жавобгар маҳсулот ҳақини тўлашни кечиктирган ҳар бир куни учун, кечиктирилган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида бироқ тўланиши лозим бўлган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, суд даъвогар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, пенянинг вужудга келиши ва кўпайишига даъвогарнинг ҳам ҳиссаси борлигини (ўз вақтида судга мурожаат қилмаган) инобатга олиб, даъво аризасида талаб қилинган пеняни 10 290 000 сўмга қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 68 600 000 сўм асосий қарз, 10 290 000 сўм пеня, 1 029 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини, Ўзбекистон Республикаси олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “G’ijduv n str s m nt” масъулияти чекланган жамиятидан: “S ft tr d ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 68 600 000 сўм асосий қарз, 10 290 000 сўм пеня, 1 029 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья О.Жамилов