← Назад
Решение #2848904 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 203 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| онуни | 34 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/14299-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 11 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков, даъвогар
Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
бошқармасининг жавобгар “
W Y USIN SS” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 1 395 000 сўм компенсация тўловидан асосий қарздорлик ва
333 405 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши бошқармаси (кейинги ўринларда даъвогар) Гулистон туманлараро
иқтисодий судига жавобгар “
W Y USIN SS” масъулияти чекланган
жамиятига (кейинги ўринларда жавобгар) нисбатан даъво ариза билан мурожаат
қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 1 395 000 сўм компенсация тўловидан асосий
қарздорлик ва 333 405 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
2
203 -моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга
нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги
тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича
ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
4
ИПКнинг 203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда суд
томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича иқтисодий
иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи асосланаётган
ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни тақдим этмади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Қонуни 34-моддаси биринчи қисмига асосан табиатдан махсус фойдаланганлик ва
атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий ресурслардан
фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлардан утилизация
йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик (ифлослантирувчи
моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун
компенсация тўловларидан, табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта
тиклаганлик учун тўловлардан иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига биноан атмосфера ҳавосига зарарли таъсир
кўрсатганлик учун компенсация тўловлари корхоналар, муассасалар ва
ташкилотлардан қонунчиликда белгилаб қўйиладиган тартибда ва миқдорларда
ундириб олинади.
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ва биологик
организмларни чиқарганлик, унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир
кўрсатганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш корхоналар, муассасалар ва
ташкилотларни ҳавони муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан ҳамда
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни
15-моддасига асосан юридик шахслар:
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида белгиланган
санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга риоя этиши;
қонунчиликда белгиланган тартибда чиқиндиларнинг ҳисобини юритиши,
улар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши;
чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфлилик
даражасини белгиланган тартибда аниқлаши;
чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш
лимитлари лойиҳаларини ишлаб чиқиши;
аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерларига, йўлларнинг четига,
қатнов қисмига қурилиш ва маиший чиқиндилар ташланиши ҳамда
жойлаштирилишининг олдини олиши;
чиқиндиларни тўплашни таъминлаши, ўзига тегишли бўлган биноларга яқин
ёки туташ ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинчалик
сақлаш учун контейнерлар (қутилар) ўрнатиши;
ресурс қимматига эга ва утилизация қилиниши лозим бўлган
чиқиндиларнинг лозим даражада сақланишини таъминлаши ҳамда уларнинг йўқ
қилиниши ва бузилишига йўл қўймаслиги;
ўзининг мулки бўлган чиқиндиларнинг утилизация қилинишига доир
технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш чораларини кўриши;
чиқиндиларнинг аралашиб кетишига йўл қўймаслиги, бундан ишлаб
чиқариш технологиясида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
чиқиндиларнинг белгиланмаган жойларда ёки объектларда сақланиши, қайта
ишланиши, утилизация қилиниши ва зарарсизлантирилишига, шунингдек бундай
жойларга ёки объектларга жойлаштирилиши ҳамда ташланишига йўл қўймаслиги;
махсус техник мосламаларни қўлламаган ҳолда чиқиндиларни ёқиб
юбормаслиги;
санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан
фойдаланиш бўйича талабларни бузмаслиги;
чиқиндилар жойлаштирилган ўз объектларининг санитария ва экологик
ҳолати устидан назоратни амалга ошириши;
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш чоғида ҳолати бузилган ер
участкаларида рекультивация ишларини ўтказиши;
2
чиқиндиларни мумкин қадар кўпроқ утилизация қилиш, уларни
чиқиндиларни тўплаш, сақлаш ва утилизация қилиш билан шуғулланувчи бошқа
юридик ва жисмоний шахсларга реализация қилиш ёки бериш чора-тадбирлари
мажмуини амалга ошириши, шунингдек утилизация қилинмайдиган чиқиндилар
экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда зарарсизлантирилишини таъминлаши;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, чиқинди билан боғлиқ ишларни
амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига рухсат олинмаган
тарзда атроф-муҳитга чиқиндилар чиқарилганлиги ҳолатлари тўғрисида ва
кўрилган чоралар ҳақида белгиланган тартибда ахборот тақдим этиши;
чиқиндиларни жойлаштирганлик учун белгиланган тартибда компенсация
тўловлари тўлаши;
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг
ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига, атроф-муҳитга, юридик шахсларга етказилган
зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2018
йил
11 октябрдаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий
механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
820-сонли қарори 2-банди “б” кичик бандига асосан Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари
томонидан ундирилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат
экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати”га асосан
жавобгар пахтани қайта ишлаш корхонасига киради ва атроф муҳитга таъсир
кўрсатишнинг III тоифасига мансуб ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2021
йил
12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни
муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги 202-сон қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади)
2-банди “в” кичик бандига кўра, ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф
табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни
жойлаштирувчи юридик шахслар компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади.
Қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф
табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён
матнда Низом деб юритилади)нинг 22-бандига асосан атроф табиий муҳитни
ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови
суммаси ҳисоб-китоби I - IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар
томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз
шаклида тузилади.
Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан
тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий
органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз шаклида
бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш учун
3
компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар чоракда
бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача;
III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар йилда
бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача.
Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига бевосита почта алоқаси
воситалари орқали ёки электрон шаклда улар тушганлиги ҳақидаги хабарнома
билан бирга тақдим этишлари мумкин.
Низомнинг 26-бандига биноан I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи
субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар
жойлаштирилганлиги
учун
ҳисобот
давридан
кейинги
ойнинг
25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар, 27-бандига кўра,
III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф
табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун
компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг
5 февралигача амалга оширилади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
жавобгар
томонидан
2024 йил учун даъвогарга электрон шаклда ҳисобот топширилган ва ушбу
ҳисоботлар бўйича жавобгарга ҳисобланган компенсация тўловлардан жами
1 395 000 сўм бўйича тўловлар амалга оширилмаган ва 333 405 сўм пеня
ҳисобланган.
Бироқ, жавобгар томонидан компенсация тўлови Низомда белгиланган
тартибда ва муддатда тўланмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 1 395 000 сўм компенсация тўлови ва
333 405 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра жавобгар
томонидан 2025 йил 29 октябрь куни жами 1 395 000 сўм тўлов амалга оширилиб,
асосий қарз тўлиқ сўндирилганлиги аниқланди.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги жавобгар томонидан топширилган
ҳисоботлар, даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор
далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
1 395 000 сўм компенсация тўлови ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, бироқ судга даъво ариза тақдим этилгандан сўнг жавобгар томонидан
1 395 000 сўм пул маблағлари тўланганлиги сабабли, даъвонинг ушбу талабни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида компенсация тўловлари ўз вақтида
тўланмаганли сабабли жавобгар ҳисобидан 333 405 сўм пеня ундиришни сўраган.
Низомнинг 30-бандига асосан маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда,
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича
қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий
суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.
Жавобгар томонидан компенсация тўловлари Низомда белгиланган тартибда
ва муддатда тўланмаганлиги сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 333 405 сўм
пеня ҳисобланган.
4
Даъво аризасида сўралган пеня миқдори қарздорлик умумий суммасининг
50 (эллик) фоизидан ортиқ эмас.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
333 405 сўм пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, даъво аризасининг
ушбу талабини ҳам қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги, жами
даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, суд
иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар
зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм
миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 69-72, 118, 176177, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “
W Y USIN SS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши бошқармаси фойдасига 333 405 сўм пеня ва олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “
W Y USIN SS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
М.Холиков
5