← Назад
Решение #2848918 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПКнинг | 221 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*******-сонли иқтисодий иш
Судья: *******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳар
*******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******* раислигида,
судья ёрдамчиси *******нинг котиблигида, *******нинг иштирокида
аризачи *******нинг, жавобгар *******га ******* тўғрисидаги аризаси
бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
******* (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Урганч
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, *******
(бундан
буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)га
*******ни сўраган.
Суд ажримига асосан ишга мутахассис сифатида ******* (бундан буён
матнда мутахассис деб юритилади) жалб қилинган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
мутахассис қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да,
унинг вакили иштирок этмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан мутахассиснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок қилган аризачи вакили ариза талабини
қўллаб-қувватлаб, жавобгарга тегишли шохобчада техноген хавфи юқори
бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат
реестридан ўтказилмаганлиги аниқланганлигини билдириб, аризани тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили ариза талабига
эътироз билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чоралари
қуйидагилардан иборат:
фаолиятни тугатиш;
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар
фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда
вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа
ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда
фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш
ҳоллари мустасно;
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш,
бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш,
шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган
ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар
суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун
лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп
бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва
лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.
Суд қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам
қўллаши мумкин.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг *****-сонли фармойишига асосан
ишчи гуруҳ томонидан ёқилғи қуйиш, сақлаш ва тарқатиш иншоотлари ва
савдо шоҳобчаларида ўрганиш ўтказилган.
Шунга кўра, ***** куни жавобгар фаолиятида ўтказилган ўрганишда
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан
тасдиқланган “Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини
юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ техноген хавфи юқори
бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилиб давлат реестридан
ўтказилмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, жавобгарга тегишли шохобчада ўтказилган ўрганиш
натижалари бўйича ******йилда тузилган маълумотномада жавобгар
томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатлари
кўрсатилган.
Ушбу ҳолат юзасидан ******* томонидан аризачига **** йилда *****
тақдимнома киритилиб, аниқланган камчилик ва қонунбузилишларни
бартараф этиш юзасидан ваколат доирасида чора кўриш сўралган.
Шундан кейин аризачи мазкур ариза талаби билан судга мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ***** йилдаги
“Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим
ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 86-сонли Қарорига 1-илова билан тасдиқланган
“Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим
ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона Низом”нинг
“Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини
қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги
тўғрисидаги хулосаси Паспорти” ҳақидаги 4-иловаси, 4-бандида, рухсат этиш
тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган *******нинг ҳудудий
бошқармалари эканлиги;
9-бандида, рухсат этишга оид талаб ва шартлар кўрсатилган бўлиб,
т) кичик бандида, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон
қарори билан тасдиқланган “Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат
кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ техноген хавфи
юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат
реестридан ўтказилганлиги рухсат этишга оид талаб ва шарт сифатида
белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
қарори
***** йилдаги “Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги
низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 152-сонли қарорига 7-илова билан
тасдиқланган “Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини
юритиш тартиби тўғрисида Низом”нинг (бундан буён матнда Низом деб
юритилади) 5-бандига кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб
чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига
мувофиқ белгиланган хавфли ишлаб чиқариш объектларида рўй бериши
мумкин бўлган техноген ҳодисалар (ёнғинлар, портлашлар, хавфли зарарли
моддаларни ташқарига чиқариш, бинолар, иншоотлар, техник қурилмалар ва
шу кабилар) зоналари ҳамда:
а) радиоактив моддалар ва материаллар ишлаб чиқариладиган, улардан
фойдаланиладиган, улар қайта ишланадиган, ҳосил бўладиган, сақланадиган,
ташиладиган, йўқ қилиб ташланадиган объектлар;
б) барча турдаги саноат электр қурилмалари қўлланадиган объектлар;
в) гидротехника иншоотларидан, шу жумладан йирик корхоналар
чиқиндихоналари ва тиндиргичларидан фойдаланиладиган объектлар;
г) ионли нурланишлар манбаларидан фойдаланиладиган объектлар;
д) фавқулодда вазиятларга (сув, газ, иссиқлик ва электр энергияси
таъминотининг тўхтаб қолишига, уй-жой массивларини сув босишига,
канализация ва сувни тозалаш тизимларининг ишдан чиқишига) олиб
келувчи бузилишлар (зарарланишлар) содир бўлиши мумкин бўлган
объектлар ТХЮЗДК объектлари ҳисобланади.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларига кўра, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг
бузилганлиги аниқланганда;
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф
этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда.
Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал
қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан,
ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд
томонидан амалга оширилади.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан камчиликлар бартараф
этилмаганлигини инобатга олиб, аризачининг жавобгар фоалиятини вақтинча
тўхтатиш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 221-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги
фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг
ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун
қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи
орган зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
қилинган.
Юқоридагиларни
инобатга
олиб,
суд
ариза
талабини
қаноатлантиришни ва мазкур иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим
топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 186, 192,
215-222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар *******га *******нинг амал қилиш муддати 6 ойга тўхтатиб
турилсин.
Жавобгар *******дан ******* сўм почта харажати аризачи Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси нефть
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
фойдасига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
*******