← Назад
Решение #2848919 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 46 | — | law | |
| онуни | 47 | — | law | |
| онуннинг | 49 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9119-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 11 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ибрагимов
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "G ld K r n "
МЧЖнинг манфаатида жавобгар Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси
ҳисобидан 501 352 000 сўм етказиб берилган товарлар қийматини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси
С.Тошпўлатов, даъвогар вакили Ж.Бўриев (ишончнома асосида), жавобгар
вакили К.Жўраев (ишончнома асосида)лар иштирокида, Қарши туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади), даъвогар "G ld K r n "
МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Қарши шаҳар ободонлаштириш
бошқармаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 501 352
000 сўм етказиб берилган товарлар қийматинини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси ишни Палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят
ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига эътироз
билдириб, 400 000 000 сўм даъвогарга ўтказиб берилганлигини ҳамда етказиб
берилган товарлар ҳозирги вақтда мавжуд эмаслиги, ишлатилганлигини
таъкидлаб, суддан қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвони
рад этишни сўради.
Ишга учинчи шахс сифатида жалб этилган Қашқадарё вилоят Ғазначилик
хизмати бошқармаси тарафлар ўртасида тузилган шартнома Давлат харидларини
ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўъбасида рўйхатдан ўтмаганлиги
ҳақида маълумотнома тақдим қилиб, иш ҳажми кўплиги сабабли ишни
ғазначилик хизмати вакили иштирокисиз кўришни ҳамда қонуний қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024-йил 01-февралда
501 352 000 сўмлик шартномада белгиланган маҳсулотларини етказиб бериш
шартномаси тузилган.
Даъвогар томонидан 2024-йил 01 июлдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 501 352 000 сўмлик товарлар жавобгар етказиб берилган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни
(кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига кўра,
бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат
буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари
тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари
мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат
харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига
жойлаштириши шартлиги келтирилган.
Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг
рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат
харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш
мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга,
молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга
эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат
харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Қонуни 47-моддасининг биринчи қисмига кўра ваколатли орган давлат
харидлари электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар
базалари ўртасида ахборот алмашиш орқали шартномаларнинг ягона реестрини
юритади. Ушбу модданинг бешинчи қисмида қайси шартномалар тўғрисидаги
ахборот шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша
шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган.
Қонуннинг 49-моддаси мазмунига кўра, электрон дўконда бир шартнома
бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача)
қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши
мумкин. Шунингдек, Қонуннинг 56-моддасида, энг яхши таклифларни танлаш
воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган
тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган:
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг
нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра,
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги
Қонун талабларига зид тарзда давлат харидлари режалаштирилмасдан,
молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга
эга бўлмагани ҳолда, ишларнинг давлат хариди электрон дўкон ёхуд танлаш
орқали савдолар ўтказилмасдан даъвогар билан қонунчилик талабларига зид
тарзда тўғридан-тўғри шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 116-моддасида, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган
мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин
қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг
2.1-бандида, судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий бўлмаган
битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий бўлмаган битимнинг
оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилиши, 4-бандида эса агар қонун
ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов,
тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари
натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар
ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўзўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
ФК 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ оқибатларидан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб
келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан
ҳақиқий эмаслиги, ушбу шартнома юридик оқибатларга олиб келмаслиги,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги сабабли даъвогарнинг шартномага асосан етказиб берилган
товар (махсулот)ларни ундириш талабини рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 66-моддасида иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланиши белгиланган.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи тўланиши керак.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
тарафлар зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилган ҳолатларга ва қонун нормаларининг талабларига
асосланиб, суд даъво талабини рад этишни ва олдиндан тўлаб чиқилган почта
харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни ҳамда жавобгардан
республика бюджетига 10 027 040 сўм давлат божини ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72,
74, 112,113, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогар "G ld K r n " МЧЖнинг жавобгар Қарши шаҳар
ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 501 352 000 сўм етказиб берилган
товарлар қийматини ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад
этилсин.
Жавобгар "G ld K r n " МЧЖдан республика бюджетига 10 027 040 сўм
давлат божини ундирилсин.
Жавобгар "G ld K r n " МЧЖнинг 41 200 сўм почта харажатларини
тўлаганлиги инобатга олиниб, зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов