← Назад
Решение #2848933 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 382 | — | law | |
| ФК | 252 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9010-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 11 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгарлар “***” масъулияти чекланган
жамияти ва “***” АТБга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган кафиллик
шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар раҳбари Ҳ.Саидов, жавобгар “***” АТБ вакили
Ф.Султонов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида жавобгарлар “***” масъулияти чекланган жамияти ва
“***” АТБга нисбатан судга даъво аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 9 апрелдаги 1-сонли кафиллик
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қувватлаб ва даъво аризасида келтирилган ҳолатларни такрорлаб, даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар “***” АТБ вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар
келтириб, қарз олувчи “***” МЧЖнин банк олдида кредит қарзи қоплаб
берилмаганлигини ва кафиллик шартномасини бекор қилиш учун асослар
мавжуд эмаслигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Палата ва Жавобгар “***” МЧЖ суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд
материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгарлар ўртасида
2018 йил 9 апрелда 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
Кафиллик шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгар банкнинг
жавобгар МЧЖ билан ўзаро тузилган 2018 йил 9 апрелдаги 104-сонли кредит
2
шартномасига кўра ажратилган 2.000.000.000 сўмлик кредит мажбуриятлари
таъминоти учун 292.000.000 сўмлик кафиллик мажбурияти олинган.
Бироқ, жавобгар МЧЖ кредит шартномаси мажбуриятини лозим
даражада бажармасдан, кредитни ўз вақтида қайтармаганли сабабли жавобгар
банк судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-1902/797-сонли иш
юзасидан қабул қилган 2019 йил 4 июндаги ҳал қилув қарори билан банк
фойдасига жавобгар МЧЖ ва даъвогардан солидар тартибда 2.000.000.000 сўм
кредит қарзи ва 33.534.246 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундирилиши
белгиланган ва мажбурий ижрога қаратилган. Даъвогарнинг банк
ҳисобварағидан жавобгар банк фойдасига суд ҳужжати ва кафиллик
шартномасига асосан жами 73.391.647 сўмлик пул маблағлари ундириб
олинган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-2003/200-сонли иш
юзасидан қабул қилган 2020 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори билан фойдасига
жавобгар МЧЖдан даъвогар фойдасига 73.391.647 сўм зарар ва 1.008.581 сўм
банк фоизи, 1.535.071 сўм давлат божи ва 17.840 сўм почта харажати
ундирилиши белгиланган, бироқ суд ҳужжати ижроси таъминланмаган.
Даъвогар мазкур ҳолатда унга зарар етказилганлиги учун жавобгарларга
кафиллик шартномасини бекор қилиш ҳақида талабнома хатлари билан
мурожаат қилган, бироқ унинг мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 382-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра,
тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги
ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва
шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кафиллик билан
таъминланган мажбурият бекор бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият кафилнинг
розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай
оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор
бўлади.
Бироқ, мазкур ҳолатда жавобгарлар томонидан кафиллик шартномаси
мажбуриятлари бузиш ва даъвогарга зарар етказиш ҳолатлари мавжуд эмас ва
даъво талаби судда исботлаб берилмади.
Суд даъвогарнинг даъво аризада келтирилган жавобгар банк томонидан
кредит қарзи ундирувини гаров мулкларига қаратмаганлиги ва асоссиз гаровдан
чиқарилганлиги ва унга зарар етказилганлиги ҳақидаги важлари билан
қўшилмайди.
Чунки, ФК 293-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор кафиллик
билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
3
ФК 252-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздорлар шерик бўлиб
мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар
бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу
билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга
ҳақли.
Ваҳоланки, даъвогардан 73.391.647 сўмлик пул маблағлари кредит
таъминоти юзасидан тарафлар ўртасидаги тузилган кафиллик шартномаси
асосида ундириб олинган. Жавобгар банк томонидан судга тақдим этилган
маълумотномага кўра, жавобгар МЧЖнинг 4.119.246.466 сўм кредит қарзи
мавжуд, яъни кафиллик билан таъминланган мажбурият бекор бўлмаган ва
кафиллик мажбурияти тўлиқ бажарилмаган.
Зеро, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган.
Бинобарин, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган кафиллик
шартномасини бекор қилиш учун қонуний асослар мавжуд эмаслиги сабабли
даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни, даъвогардан республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи
ундиришни ва иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179 ва 186моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
***