Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/8934 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9e0200ee-7835-4a8b-90e5-afa967e4b7e1 Claim ID PDF Hash cce8ee49679dd530... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8934-сонли иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 11 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “***” акциядорлик жамиятига нисбатан мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили У.Тойиров (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” акциядорлик жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) зиммасига даъвогарнинг ҳудудидан олиб ўтган 99 метрлик электр линияси (тармоғи) ва 4 (тўрт) та устунларини кўчириш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб ва даъво аризасида клтирилган ҳолатларни такрорлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришлари эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарга 2020 йил 1 июлдаги нотарил тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан Когон тумани, Туткунда МФЙ ҳудудидаги умумий ер майдони 41000 кв.метрдан иборат бўлган нотурар бино-иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 7 апрелдаги 104-сонли ва 2025 йил 30 сентябрдаги 312-сонли хатлар билан мурожаат қилиб, қайд этилган ўзига тегишли ишлаб чиқаришга мўлжалланган ер майдонида лойиҳа асосида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ушбу ер майдонидан ўзаро келишмасдан ва лойиҳа-ҳужжатларисиз олиб ўтилган 99 метрлик электр линияси (тармоғи) ва 4 (тўрт) та устунларини кўчиришни сўраган. Жавобгар даъвогарга 2025 йил 11 апрелдаги жавоб хати йўллаб, унинг мурожаатини оқибатсиз қолдирганлиги сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари”нинг 2-бандига кўра мазкур Қоидалар мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар, электр тармоғи хўжалиги объектлари бўлган ташкилотлар (кейинги ўринларда электр тармоғи хўжалиги объектлари деб аталади), шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга татбиқ этилади. Қоидаларнинг 31-бандига кўра, электр тармоғи хўжалиги объектларини қайта қуриш ва кўчириш электр тармоғи хўжалиги объектлари эгалари билан келишилган техник шартлар бўйича, ишларни бажарувчилар, асосий қурилишни ёки ишни амалга оширувчи ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер эгалари ҳисобига амалга оширилади. Бинобарин, мазкур ҳолатда қонунчиликка мувофиқ жавобгарнинг даъвогарнинг даъво талабида кўрсатилган электр тармоғи ва устунларини ўз ҳисобидан кўчириш мажбурияти мавжуд эмас ва мажбурият юклаш даъво талаби исботлаб берилмади. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Зеро, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд иш юзасидан 4.120.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олиниб, даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья *** 2