Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3957 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый S kin turizm Bukh r
Source ID f886d626-0279-4a45-890e-448656556305 Claim ID PDF Hash 498b154e5c26f100... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 16-моддаси нинг 16 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 47-моддаси онуннинг 47 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3957-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғиждувон тумани 2025 йил 11 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, аризачи вакиллари Ш.Эргашев, Б.Ашуров (ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “S kin turizm Bukh r ” масъулияти чекланган жамиятидан 28 840 000 сўм миқдорда жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда “аризачи” ёки “бошқарма” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “S kin turizm Bukh r ” масъулияти чекланган жамияти (матнда “жавобгар” ёки “жамият” деб юритилади)дан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузганлиги учун 28.840.000 сўм миқдорида жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари аризани қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими жавобгарга етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Жавобгар томонидан судга ариза тақдим этилиб ишни кўришни кейинга қолдириш сўралган. 2 Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан, жавобгарнинг аризасини қаноатлантиришни рад этишни, аризани қаноатлантиришни лозим топади. “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 36моддасига мувофиқ, агар қонунчиликни бузган шахс белгиланган муддат мобайнида ўзи содир этган қонунчилик бузилгани учун қонунчиликда назарда тутилган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўламаса ваколатли давлат органи тегишли молиявий санкциялар белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилади. Аризага кўра, бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025 йил 12 августдаги 244-XS-сонли буйруғига асосан жавобгар томонидан "G’ijduv n Bu r umr j mi ti" бренди остида ўзининг “@G’ijduv n_Bu r _Umr _J mi ti” телеграм тармоғи орқали “Umr ” зиёратини очиқдан очиқ реклама қилаётганлиги, рекламада Ўзбекистон республикасининг "Реклама тўғрисида"ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 16-моддасида назарда тутилган талабларга зид равишда, лицензиясиз реклама қилаётганлиги, Қонун талабларига зид эканлиги аниқланган. Юқоридаги талабларга асосланган ҳолда махсус комиссия томонидан жамиятга нисбатан қўзғатилган 2-20-2025/178-сонли иш бўйича 2025 йил 21 августдаги қабул қилинган қарорига асосан, жавобгар Қонун талабларини бузганлиги учун унга нисбатан қўлланилган 28 840.000 сўм миқдорида жарима миқдорини тўлаб бериш бўйича 2025 йил 21 августда 2-20-2025/178-сонли кўрсатма берилган. Бироқ, жавобгар жавобгар мазкур кўрсатма талабларини бажармасдан келган. Шу сабабли аризачи судга молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган. Қонуннинг 5-моддаси талабларига кўра, номақбул реклама — нотўғри, ахлоқсиз, яширин реклама, шунингдек ушбу Қонун талабларига мос келмайдиган бошқа реклама ҳисобланади. Қонуннинг 16-моддасига асосан, ишлаб чиқариши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш таъқиқланганлиги, Номақбул рекламага йўл қўйилмаслиги белгиланган. Ушбу Қонуннинг 47-моддасига асосан Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар қуйидаги миқдорларда пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади: ишлаб чиқарилиши, реализация қилиниши ёки реклама қилиниши қонунчиликда тақиқланган ёки чекланган маҳсулот тўғрисида реклама тарқатганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади; 3 номақбул реклама берганлик, аксилрекламани беришни рад этганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади; энергетик ичимликлар, алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари, пиротехника воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар рекламасига доир талабларни бузганлик, шунингдек ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади; вояга етмаганлар учун мўлжалланган рекламага, дори воситалари, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, шунингдек болалар озиқ-овқат маҳсулотлари рекламасига доир талабларни бузганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Рекламага оид фаолият субъектлари бўлган юридик шахслар реклама тўғрисидаги қонунчилик соҳасидаги аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган тақдирда молиявий санкцияларни қўллаш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади, низо мавжуд бўлган тақдирда эса молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал этилади. Молиявий санкцияларни қўллаш рекламага оид фаолият субъектлари бўлган юридик шахсларни ваколатли давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш ёхуд реклама тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш мажбуриятидан озод этмайди. Юқоридагилардлан келиб чиққан ҳолда, суд, аризачининг аризаси асослилигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Қайд этилганларга кўра суд, аризачининг аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва жавобгардан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, мазкур иш юзасидан давлат божи ундирилмасликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 128, 176-179, 220 ва 222моддаларини қўллаб, суд Қ Р Р Қ И Л Д И: Ариза қаноатлантирилсин. “S kin turizm Bukh r ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 28.840.000 сўм жарима қўлланилсин. Мазкур жарима суммаси Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг махсус ҳисобварағига ундирилсин. Жавобгар “S kin turizm Bukh r ” масъулияти чекланган жамиятидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий 4 бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Жамило