← Назад
Решение #2848957 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2502/93178-сонли иқтисодий иш
УЧҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
А Ж Р И МИ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Учқўрғон шаҳри
ноябрь
2025 йил 11
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Л.Мамадалиеванинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Қўчқоровнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
даъвогар – “W rkl ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар –
“B t-ul hikm t” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 750 000 сўм
ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
тарафлар иштирокисиз Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён қилинишича, “W rkl ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “B t-ul hikm t”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2022 йил 2 декабрда WK-346/Onlin -сонли хизмат
кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга
рақамли маълумот технологиялари сохасидаги хизматларни кўрсатиш,
жавобгар эса белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома мажбуриятларини бажариб хизматларни кўрсатган
бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан
тўловларни ўз вақтида тўламаганлиги натижасида 3 750 000 сўм қарздорлик
юзага келган.
Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш тўғрисида
талабнома юборилган бўлсада, жавобгар қарздорлик бўйича тўловларни
амалга оширмаганидан сўнг, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён мантда Палата
деб юритилади) судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 3 750 000 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Тошкент туманалараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 августдаги
ажримига асосан даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга
қабул қилинган.
Суднинг 2025 йил 8 сентябрдаги ажримига асосан иш даъво ишини
юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўришга ўтказилган.
Суднинг 2025 йил 22 сентябрдаги ажримига асосан мазкур иқтисодий
иш кўриб чиқиш учун Учқўрғон туманлараро иқтисодий судига ўтказилган.
2
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги
ажримига асосан иқтисодий иш иш юритишга қабул қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган тарафлар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламадилар,
бироқ даъвогар раҳбари суд девонхонаси орқали 2025 йил 10 ноябрдаги 111сонли ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан қисман тўловлар
амалга оширилганлиги сабабли даъводан тўлиқ воз кечишини баён қилиб,
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, суд мажлисини вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраб, даъво талабидан воз кечиш оқибатлари
тушунтирилганлигини билдирган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабидан воз кечиш ҳақидаги аризасини иш юритишга
қабул қилишни ҳамда даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб
топди:
иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
2 декабрь куни WK-346/Onlin -сонли хизмат кўрсатиш шартномаси (бундан
буён матнда шартнома деб юритилади), 2023 йил 31 октябрда 1-сонли
қўшимча келишув тузилган.
Шартноманинг 1.1.-бандига асосан даъвогар n-lin W rkl тизимида
ходимларнинг иш вақтини ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича
хизматларни бажариш, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми
ҳисобланган 1-иловага мувофиқ хизматлар хақини тўлаш мажбуриятни
олган.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб жами
9 500 000 сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлсада, жавобгар шартнома
шартларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида даъвогар олдида
3 750 000 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар томонидан 2024 йил 21 августда 059-сонли қарздорликни
тўлаш бўйича жавобгарга талабнома юборилган. Талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг Палата даъвогар манфаатида жавобгардан 3 750 000 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган, бироқ судга даъво ариза берилганидан сўнг жавобгар
қарздорлик бўйича қисман тўловларни амалга оширганлигини инобатга олиб,
даъвогар судга даъводан тўлиқ воз кечиш тўғрисида ариза тақдим этган.
ИПКнинг 157-моддаси иккинчи қисмига асосан, даъвогар ишни ҳар
қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш
якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан
тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Суд мазкур иш бўйича даъвогарнинг даъводан тўлиқ воз кечишини
ўрганиб, у қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг
3
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб
ҳисоблаб, уни иш юритишга қабул қилишни лозим деб топди.
ИПКнинг 107-моддаси 8-бандига кўра даъвогарнинг манфаатларини
кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган
даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 2020 йил
19 декабрь кунги 36-сонли Қарори 18-бандида “Тушунтирилсинки, даъвогар
(аризачи) арз қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг
ўрни жавобгар томонидан қопланмайди.” деб тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъводан тўлиқ воз
кечишини қабул қилишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, суд
харажатларни тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 118, 128, 157, 170, 195 -моддаларини қўллаб,
суд
ажрим
қ и л а д и:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – “W rkl ” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар – “B t-ul hikm t” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 3 750 000 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
“W rkl ” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
“W rkl ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Учқўрғон туманлараро
иқтисодий суди орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
М.Л.Мамадалиева