← Назад
Решение #2848968 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/8055-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 11
ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров
томонидан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар *** АЖ манфаатида жавобгар “***” масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
6 769 416 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги
даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро
иқтисодий судининг маъмурий биносида соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар
*** АЖ (бундан буён матнда “Банк” ёки “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
6 769 416 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган
муддат мобайнида жавобгар ариза юзасидан ўзининг ёзма фикрини тақдим
этмади.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга
оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридантўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги
16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
(бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга
эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил
этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга
солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва
Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга
норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига асосан, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз
суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси
биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар,
қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига
қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
керак.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар *** АЖ билан жавобгар “***”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 12.05.2025 йил тузилган 1690/06-561сонли
кредит
шартномасига
асосан
“музқаймоқ аппарати сотиб олиш ҳамда қандолат маҳсулотларини ишлаб
чиқариш” учун 36 (ўттиз олти) ой муддатга, 6 (олти) ойлик имтиёзли давр билан
25 (йигирма беш) фоиз устама тўлаш шарти билан жами 100 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Кредит шартномаси бўйича даъвогар томонидан зиммасига олинган
мажбуриятлар бажарилиб, кредит маблағлари жавобгар ҳисобига ажратилган.
Жавобгар томонидан эса кредит шартномасининг бир қисми ҳисобланган тўлов
графиги бўйича шартномавий мажбуриятлари бажарилмасдан, банк олдида
кредитнинг фоиз қарзидан 6 769 416 сўм муддати ўтган кредит фоиз
қарздорлигига йўл қўйилган.
Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
даъво аризасида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6 769
416 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
Банк томонидан жавобгарга 05.08.2025 йилда 02/1-3693/09-сонли
талабнома берилган бўлсада, жавобгар томонидан муддати ўтган кредит фоиз
қарзини ихтиёрий тўлаш чоралари кўрилмаган. Натижада тарафлар ўртасида
мазкур низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг
3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит
ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олади.
ФКнинг 732-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарз шартномаси пул ёки
ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 11.11.2025 йилдаги
02/5-5277/12-сонли маълумотномага кўра, жавобгар томонидан 2025 йил
11 ноябрь куни ҳолатига жавобгарнинг банк олдида 8 824 210 сўм муддати ўтган
кредит фоиз қарздорлиги мавжудлиги баён этлган.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд жавобгар кредит шартномасига
асосан кредит тўловларини ўз вақтида тўламасдан кечиктириб келаётганлиги,
жавобгарнинг банк олдидаги 6 769 416 сўм муддати ўтган кредит фоиз
қарздорлиги мавжудлигини ва бу қарздорликни суд кунига қадар ихтиёрий
равишда тўланмаганлигини, шартнома шартларини қўпол равишда бузганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб ҳисоблайди ва
жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 6 769 416 сўм муддати ўтган
кредит фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан
кредитнинг фоиз қарзидан 6 769 416 сўм муддати ўтган кредит фоиз
қарздорлигини ундиришни, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан
банк фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар
“***” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55,138моддалари, Ўзбекистон Республикаси Республикаси Фуқаролик кодексининг
236,327,333,732,735,736,744-моддалари
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
4
5
Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176-179,180,186,203 ,203 -моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар *** АЖ фойдасига жавобгар “***” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 6 769 416 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи ундирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар *** АЖ фойдасига
олдиндан
тўланган
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал
қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров