Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2501/10412 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 871a8dad-1755-416e-bae9-80ddc78aa9ca Claim ID PDF Hash 03e3366d9b95e440... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Текст решения Оригинал (узб.)
******-сонли иқтисодий иш Судья: ******* ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри ****** Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******* раислигида, судья ёрдамчиси *******нинг котиблигида, даъвогар вакили ****нинг иштирокида, ******* *******нинг манфаатида жавобгар *******дан ******* сўм асосий қарз ва ******* сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ******* (бундан буён матнда – палата деб юритилади) ******* (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******* (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******* сўм асосий қарз ва ******* сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг *****даги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ******* (бундан буён матнда – учинчи шахс деб юритилади) жалб этилган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар ва учинчи шахс қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127, 128, 129, 170-моддаларига асосан палата, жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, даъво аризаси билан судга мурожаат қилинганидан сўнг, жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлаб берилганлигини билдириб, суддан даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва учинчи шахс ўртасида *****-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан учинчи шахсга ****** сўмлик дори воситалари етказиб берилган. Шартноманинг 4.2-бандида, етказиб бериладиган маҳсулотлар учун олдиндан 100 фоиз тўловлар амалга оширилиши тартиби белгиланган. Бироқ, етказиб берилган маҳсулотлар учун учинчи шахс томонидан ******* сўм қарздорлик тўланиб, қолган ******* сўм қарздорлик тўланмасдан қолган. Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг учинчи шахсга юборган *******-сонли огоҳлантириш хати ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. Шундан сўнг, тарафлар ва учинчи шахс ўртасида ******-сонли қарзни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси тузилган ва ******* сўм қарздорлик жавобгарга ўтказилган. Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган *****-сонли талабномаси ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. Бироқ, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги натижасида ***** ҳолатига ******* сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот етказиб берилганлиги ҳолати тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура, ишончнома ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан ******* сўм тўлов амалга оширилганлиги боис, бугунги кун ҳолатига қарздорлик бартараф қилинган. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш талабини рад қилишни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун шартноманинг 6.2-бандига асосан ******* сўм пеня ундириб беришни сўраган. ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Шартноманинг 6.2-бандида, сотиб олувчи олинган маҳсулот учун ўз вақтида тўлов амалга оширмаса етказиб берувчига тўланмаган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, ушбу талабни асосли деб ҳисоблайди, аммо даъвогар ўз вақтида қарздорликни ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабабчи бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан *******сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни лозим деб топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга асосан суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига *******сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини рад қилишни, суд харажатларини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни, судга даъво аризаси берилганда даъвогар томонидан тўлаб чиқилган ******* сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ва жавобгардан республика бюджетига ******* сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар *******дан даъвогар ******* фойдасига *******сўм пеня ва ******* сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар *******дан республика бюджетига ******* сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *******