← Назад
Решение #2848987 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/8067-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 11 ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров
раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, тарафлар
вакиллари иштирокисиз, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар ***АЖ манфаатида
жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 18 516 510 сўм
муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 3 822 579 сўм муддати ўтган кредит
фоиз қарздорлиги, 24 350 сўм пеня, жами 22 363 440 сўм кредит қарздорлигини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар
***АЖ (бундан буён матнда “Банк” ёки “Даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб
юритилади) ҳисобидан 18 516 510 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги, 3 822 579 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 24 350 сўм
пеня, жами 22 363 440 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган тарафлар вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз
келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраганлиги ҳамда даъвогар вакили томонидан судга
илтимоснома билан мурожаат қилиниб, унда ишни даъвогар вакили
иштирокисиз кўришни ва даъво аризасини қаноатлантиришни сўраганлиги
сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда тўпланган ва судга тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Иш ҳужжатларига кўра, ***АЖ билан “***” масъулияти чекланган
жамияти
ўртасида
19.08.2019 йилда тузилган 335/2019-сонли кредит шартномасига асосан Бойсун
тумани “Кулкамиш” маҳалласи ҳудудида 100-ўринли “Нодавлат мактабгача
таълим муассасасини” реконструкция қилиш учун 180 (бир юз саксон) ой
муддатга йиллик 1 фоиз устама тўлаш шарти билан жами 1 200 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан даъвогар
томонидан жавобгарга кредит маблағлари ажратиб берилган бўлсада, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги
сабабли, Палата даъвогар манфаатида Шеробод туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг
3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда —
кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олади.
ФКнинг 732-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарз шартномаси пул ёки
ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Кредит шартномасининг 3.3-бандида, қарз олувчи олинган кредит
маблағини муддатли мажбуриятномага мувофиқ қайтариш, 3.6-бандида эса
банк ҳисоб-китобига мувофиқ ҳар ойнинг 5-кунидан кечикмай муддатли қарз
бўйича банкка кредитдан фойдаланганлик учун йилига 1 фоиз миқдорида
фоизлар тўлаш ҳамда 3.10.-бандида мажбурият учун воситачилик ҳақини
кредит бўйича фоизлар тўланадиган саналарда, кредит шартномаси кучга
кирган санадан бошлаб лимитдан тўлиқ фойдаланилган санагача бўлган давр
мобайнида тўлаб боришга келишилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар “***” масъулияти чекланган
жамиятига жами 1 200 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган бўлиб, бироқ
ажратилган кредит маблағлари ҳамда унга ҳисобланган фоизлари шартномада
келишилган муддатларда жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаган.
Бундан ташқари, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларини ўз
вақтида тўламасдан келганлиги оқибатида, 2025 йил октябрь ойи ҳолатига
банк олдида 18 516 510 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги,
3 822 579 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги юзага келган.
Бу ҳолатлар эса кредитни ундиришга асос бўлади.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво аризасидаги қайд этилган кредит
асосий қарздорлиги ва фоиз қарздорлигини ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар томонидан даъво аризасида
жавобгардан 18 516 510 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги,
3 822 579 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 24 350 сўм пеня, жами
22 363 440 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисида талаб билдирилган
бўлиб, бу ҳақда судга даъво ариза билан мурожаат этилганидан кейин жавобгар
томонидан кредит қарздорлиги ихтиёрий тўлаб берилмаган.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти судга иштирок этмади
ҳамда ўз важ ва эътирозларини асословчи ва тасдиқловчи ҳужжатларни,
шунингдек банк олдидаги кредит қарздорлигини тўлаб берилганлиги
тўғрисидаги далилларни судга тақдим этмади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд, иш бўйича тўпланган барча далилларни батафсил тафтиш этиб,
даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгар
томонидан 2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига жавобгарнинг банк олдида
18 945 112 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 3 861 161 сўм
муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 74 742 сўм пеня, жами 22 881 015 сўм
кредит қарздорлиги мавжудлигини инобатга олиб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 18 516 510 сўм
муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 3 822 579 сўм муддати ўтган кредит
фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
24 350 сўм пеня ундириш сўралган.
ФКнинг 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди.
ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши
кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.6-бандида, қарз олувчи ўз
мажбуриятларини бажармаса банк ўз фармойиши билан қарз олувчининг ҳар
қандай ҳисобварағидан кредит суммасига нисбатан 0,1 фоиз миқдорида пеня
талаб қилиш ва чиқариб олишга келишилган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 24 350 сўм пеня ундириш
ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги 163-сонли қарорида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг асосий
қарзни бартараф этмасдан шартнома шартларини бажармасдан келганини,
тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини инобатга олиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 24 350 сўм миқдорда пеня суммасини
ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан 18 516 510 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарздорлиги, 3 822 579 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги,
24 350 сўм пеня, жами 22 363 440 сўм кредит қарздорлигини даъвогар
фойдасига ундиришни белгилашни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд мазкур иш бўйича суд ҳаражатларини ундириш масаласини
муҳокама этиб, даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилганлиги сабабли давлат
божи ҳамда почта ҳаражатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
15,55-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236,327,333,732,744-моддалари,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68,118,127,128,170,176-179,180,186-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
***АЖ
фойдасига
18 516 510 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 3 822 579 сўм
муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 24 350 сўм пеня, жами 22 363 440 сўм
кредит қарздорлиги ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 447 268,80 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров