← Назад
Решение #2849011 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПК | 108 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
***** ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
А Ж Р И МИ
(медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризани
кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
***** тумани
2025 йил 11 ноябрь
***** туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар ***** масъулияти
чекланган жамияти (тугатиш бошқарувчиси)нинг, жавобгарлар ***** АТБ ва
***** АТБ ***** филиалига нисбатан тарафлар ўртасида имзоланган
24.01.2024 йилдаги №35478-сонли кредит шартномасининг 3.5-банди ва 3.7бандини хақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили *****(ишончнома ва ордер асосида) жавобгар вакили *****
(ишончнома асосида)лар ***** туманлараро иқтисодий суди маъмурий
биносида, бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан бирга кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар ***** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгарлар ***** АТБ ва ***** АТБ ***** филиали (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида имзоланган
24.01.2024 йилдаги №35478-сонли кредит шартномасининг 3.5-банди ва 3.7бандини хақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилганлигини ва низо медиатив келишув билан
якунланганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, почта
харажатини ўз зиммасига олишни билдирди.
Суд мажлисида жавобгар вакили медиатив келишув тузилганлигини
сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд тарафлар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб,
тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар
ўртасида 2025 йил 7 ноябрдаги тузилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида мазкур низо юзасидан 2025 йил
7 ноябрда медиатив келишув тузилган.
Медиатив келишув (профессионал) медиатор *****, даъвогар *****
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси *** ҳамда жавобгар
***** АТБ ***** вилоят бошқарма бошлиғи *** (ишончнома асосида)лар
иштирокида қуйидаги шартлар асосида тузилган:
***** АТБ ушбу низо бўйича тарафлар ўртасида имзоланган 24.01.2024
йилдаги №35478-сонли кредит шартномасининг 3.5-банди ва
3.71
бандини бартараф этиш юзасидан 15.12.2025 йил ушбу бандларига тузатиш
киритиш бўйича қўшимча келишув шартномасини имзолайди ҳамда низони
тинч йўл билан бартараф этишга келишилган.
Мазкур медиатив келишув тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда тарафлар томонидан ихтиёрий
равишда бажарилади.
Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқларини
ҳимоя қилишни сўраб судга мурожаат этишга ҳақли.
Медиатив келишув битими 3 нусхада тузилиб, тарафларга бир нусхадан,
бир нусхаси судга тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони
келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш
бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини
юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида,
медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар
томонидан тузилиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ медиация
тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари
тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул
қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида
қўлланилиши мумкин.
Мазкур Қонуннинг 17-моддасига кўра суд муҳокамаси жараёнида,
низони ваколатли органда кўриш жараёнида медиация тартиб-таомилини
амалга ошириш чоғида тарафлар томонидан эришилган медиатив келишув
тегишли иш қайси суд ёки ваколатли органнинг иш юритувида турган бўлса,
дарҳол ўша судга ёки ваколатли органга юборилади.
ИПКнинг 107-моддаси 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар
ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини
бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисидаги” Қонуннинг
18-моддасида давлат божини қайтариш тартиби белгиланган бўлиб, агар
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан
қолдирилганда давлат божи тўлиқ қайтарилиши кераклиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
медиатив келишув шартлари ўзга шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган
ҳуқуқ ва манфаатларини поймол қилмаслигини, амалдаги қонун ҳужжатлари
талабларига зид эмаслигини инобатга олган ҳолда даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни, медиатив келишув тузилганлиги сабабли тарафлардан давлат
2
божи ундирмасликни, тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги
Қонунининг 15, 17-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси, 53-банди ҳамда 108, 131-моддаларини
қўллаб, суд
ажрим қилди:
Даъвогар ***** масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгарлар *****
АТБ ва ***** АТБ ***** филиалига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган
24.01.2024 йилдаги №35478-сонли кредит шартномасининг 3.5-банди ва 3.7бандини хақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар ***** масъулияти
чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
*****
3