← Назад
Решение #2849012 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19499-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 11 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АААА манфаатида
жавобгар ББББ ҳисобидан 95 000 000 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Д.Тажахмедов (ишончнома
асосида), жавобгар раҳбари Б.Уриновларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААА (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Жомашуй банк хизматлари офиси ва ББББ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 13 ноябрда
123-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга 60 ой муддатга
йиллик 14 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти асосида 1 980 000 000 сўм миқдорида
кредит ажратилган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича кредитнинг фоиз тўловларини ўз вақтида
тўламаган.
Даъвогарнинг кредит фоизидан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 95 000 000 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси асосида жавобгарга 1 980 000 000
сўм кредит ажратилганлиги, жавобгар кредитга ҳисобланган фоизни муддатида
тўламаганлигини, даъво аризаси судга киритилганидан сўнг қисман тўловни амалга
оширганлигини, бугунги кундаги қарздорлиги 74 221 000 сўмни ташкил
этаётганлигини маълум қилиб, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар раҳбари суд муҳокамасида шартнома асосида кредит
ажратилганлигини, кредит фоизини молиявий ахвол яхши бўлмаганлиги сабабли ўз
вақтида тўлай олмаётганликларини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палата мажлисига келмади. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни Палата
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 13 ноябрда
тузилган 123-сонли кредит шартномаси асосида жавобгарга тиббий асбоб ускуналар
ва жихозлар сотиб олиш учун 60 ой муддатга йиллик 14 фоиз устама ҳақи тўлаш
шарти асосида 6 ой имтиёзли даври билан 1 980 000 000 сўм миқдорида кредит
ажратилган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга шартномада кўрсатиб
ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, жавобгар эса
ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул
маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзаро тузилган кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра кредитнинг йиллик
фоиз миқдори 14 фоизни ташкил этади.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро)
қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда
фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган.
Бироқ жавобгар шартнома шартларига амал қилмай кредитга ҳисобланган
фоизларни шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда тўламаганлиги оқибатида
жавобгарнинг даъвогар олдида 95 000 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи
қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган
огоҳлантириш хати (талабномаси) жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгар
томонидан кредитнинг фоизини шартноманинг иловаси ҳисобланган график асосида
қайтариш мажбурияти лозим даражада бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топган.
Бироқ жавобгар қарздорликнинг 20 779 000 сўмини 2025 йилнинг 10 ноябрь
куни тўланган. Бу ҳолат даъвогар вакилининг суд мажлисидаги тушунтиришлари,
судга тақдим этилган 2025 йил 11 ноябрдаги 11/499-сонли маълумотнома билан
тасдиқланади.
Даъво аризаси суд девохонасида 2025 йил 20 октябрь куни кирим қилинганлиги
сабабли суд даъво талабини асосли бўлган деб ҳисоблайди.
Иш судда кўриб чиқилгунига қадар жавобгар кредит фоизини қисман
тўлаганлиги учун суд даъво талабининг 74 221 000 сўм қисмини қаноатлантиришни,
20 779 000 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 74 221 000 сўм кредит
фоизи, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 1 900 000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББББ ҳисобидан даъвогар АААА фойдасига 74 221 000 сўм кредит
фоизи, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ББББ ҳисобидан республика бюджетига 1 900 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида аппеляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров