Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4525 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 47d01621-11f4-42e0-a706-1244ef51d3b4 Claim ID PDF Hash 97a6411a44535b53... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 711-моддаси аролик кодекси 711 code_article
онуннинг 4-моддаси онуннинг 4 law
онунинг 19-моддаси онунинг 19 law
аролик кодекси 116-моддаси аролик кодекси 116 code_article
процессуал кодекси 74-моддаси процессуал кодекси 74 code_article
процессуал кодекси 118-моддаси процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4525-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ромитан тумани 2025 йил 11 ноябр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, Ромитан туман прокурори катта ёрдамчиси Қ.Кличев қатнашувида даъвогар – «ОРЗУ ТРАНС ИМКОН» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «ЖОНДОР ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ КОРХОНАСИ» давлат муассасасидан жами 121439575,86 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар раҳбари – А.Авезов иштирокида (жавобгар вакили ва мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар – Бухоро вилоят молия бош бошқармаси ва Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати бошқармалари вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – «ОРЗУ ТРАНС ИМКОН» масъулияти чекланган жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «ЖОНДОР ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ КОРХОНАСИ» давлат муассасасидан 121439575,86 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, хусусан, тарафлар ўртасида 2020 йил 03 февралда 35-сонли ва 2023 йил 01 феввралда 30-сонли шартномалар тузилганлигини, шартномаларга асосан жавобгарга жами 450000000 сўмлик транспорт юк ташиш хизматлари кўрсатилганлигини, жавобгар қисман тўловларни амалга оширганлигини, қарздорлик 121439575,86 сўмни ташкил қилишини, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган талабномалар эътиборсиз қолдирилганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олишини, ҳаққиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини, уни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини, корхона 2022 йил 01 июндан бошлаб шартномаларни ғазначиликдан ўтказиш тартиби белгиланганлигини, 2020 йилда тузилган шартнома ушбу тартибдан олдин тузилганлиги сабабли, ғазначиликдан ўтказилмаганлигини, чунки у пайтда ғазначиликкдан ўтказиш талаб қилинмаганлигини, унитар корхона вақтида шартномалар тўғридан тўғри тузилганлигини, чунки корхона пудрат ишларини бажариш учун қўшимча кучларни жалб этганлигини ва пудрат шартномаларини бажаришда шартнома асосида юк ташувчиларни жалб қилганлигини, 2023 йилдаа тузилган шартнома эса ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, қарздорликни тўлаб бериш учун муддат беришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдигган учинчи шахслар – Бухоро вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тараф вакилини ва прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божини қаноатлантирилган талабга мутаносиб равишда тарафлардан ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «ОРЗУ ТРАНС ИМКОН» масъулияти чекланган жамияти (шартномалар матнида “Бажарувчи”, “Юк ташувчи”) ва жавобгар – «ЖОНДОР ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ КОРХОНАСИ» унитар корхонаси (шартнома матнида “Буюртмачи”) ўртасида 2020 йил 03 февралда 35-сонли ва 2023 йил 01 февралда 30-сонли шартномалар тузилган. Шартномалар шартига кўра “Бажарувчи” (“Юк ташувчи”) "Буюртмачи"га ўзида мавжуд ёки ижарага олинган машина-механизм ва транспорт хизмати кўрсатиш, “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизматни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 711-моддаси биринчи қисмига кўра, юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасида давлат харидлари — давлат буюртмачиларининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини пулли асосда таъминлаш жараёни ва электрон дўкон — давлат харидларининг электрон тизимидаги махсус майдонда савдоларни электрон шаклда амалга оширишни назарда тутувчи, махсус талаблар қўйилмайдиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули эканлиги, ушбу Қонунинг 19-моддасида давлат буюртмачилари деганда бюджет буюртмачилари тушунилиши, уларга давлат органлари ва муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар тушунилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 24 июндаги 345-сонли Қарори билан 2022 йил 1 июндан бошлаб тажриба тариқасида, босқичма-босқич йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатилиши белгиланган ва мазкур Қарор билан тасдиқланган “Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган. Юқоридаги Низомнинг 2-бандида юридик мажбуриятлар — унитар корхоналар томонидан тузилган шартномалар, шунингдек, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари асосида унитар корхоналарда юзага келадиган мажбуриятлар эканлиги, Низомнинг 10-бандида унитар корхоналарнинг давлат харидлари доирасида тузилган ва белгиланган тартибда махсус ахборот порталида юритиладиган Шартномаларнинг ягона реестрига киритилган шартномалари ва уларга қўшимча келишувлар «ЎРМВ» АТда автоматик тарзда ҳисобга олиниши, Низомнинг 13-бандида эса шартномалар ва уларга қўшимча келишувларнинг «ЎРМВ» АТда ҳисобга олиниши ушбу шартномалар ва уларга қўшимча келишувлар бўйича унитар корхоналарнинг номидан ва уларнинг топшириғи бўйича ғазначилик бўлинмалари томонидан тўловларни амалга ошириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2020 йил 03 февралда шартнома тузилган вақтда жавобгарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат муассасаси бўлиб ҳисобланмаган, шунингдек, шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмаган. 2023 йил 01 февралда шартрнома тузилган вақта жавобгарнинг ташкилий-ҳуқуқйи шакли давлат муассасасига ўзгартирилган ва ушбу вақтда шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилиши белгиланган. Аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йилда тузилган шартнома бўйича 90535237 сўмлик хизмат кўрсатилган бўлиб, 121439575,86 сўмнинг қолган қисми, 30904339 сўми 2020 йилда тузилган шартнома бўйича қарздорликни ташкил этади. Демак, даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш таллабидан 30904339 сўми асосли ва уни шу миқдорда қаноатлантириш лозим. Чунки, 2023 йилда тузилган шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари асосида тузилиши лозимлиги сабабли, ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 116-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир ва уни қаноатлантиришни рад этиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 74-моддаси биринчи қисмига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, давлат божини қаноатлантирилган талабга мутаносиб равишда тарафлардан ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 116, 236, 711моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 118, 176, 179 ва 180-моддаларини қўллаб суд, қ р р қилди: 1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар - «ЖОНДОР ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ КОРХОНАСИ» давлат муассасасидан даъвогар - «ОРЗУ ТРАНС ИМКОН» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 30904339 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 309044 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. 3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Бухоро вилоят судига шикоят бериш (протест келитирш) мумкин. Судья Н.Зоиров