Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/9546 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID aaba44f9-2da2-4615-92ab-c832e1ae7c0a Claim ID PDF Hash 25a6447bd6687498... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 215 - моддаси тисодий процессуал кодекси 215 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9546-сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 11 ноябр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, аризачи – АААнинг жавобгар - «БББ» MCHJга нисбатан 10.11.2023 йилдаги 159218-сонли лицензиянинг амал қилишини олти ой муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, аризачи вакили ААА (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ААА номидан ишончнома асосида Наманган вилоят худудий бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «БББ» MCHJга нисбатан 10.11.2023 йилдаги 159218-сонли лицензиянинг амал қилишини олти ой муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида аризачи вакили судга 2025 йил 10 ноябрдаги 18-2-16/1544-сонли алоқа хатини тақдим этиб, унда жавобгар ҳозирги кунда камчиликларни бартараф этганлиги маълум қилди. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни рад этиш лозим деб топади. Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга беш йил муддатга 10.11.2025 йилда 159218-сонли лицензия берилган. 1 Ишчи гуруҳи томонидан «БББ» MCHJда ўрганиш ўтказилган. Ўрганишда, жавобгар томонидан шахобча кутиш ва ҳожатхона биноси олдида метал навес қурилма қуриб олингани, шунингдек шахобча сиғим (резервуар) биносининг орқа қисмидаги деворларда ёриқлар мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215 - моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Шу асосда, жавобгарга 10.11.2023 йилда берилган 159218-сонли лицензиянинг амал қилишини олти ой муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Бироқ, даъвогар судга 2025 йил 10 ноябрдаги 18-2-16/1544-сонли алоқа хатини тақдим этиб, унда жавобгар ҳозирги кунда камчиликларни бартараф этганлиги маълум қилди. Мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги ва бу ҳақда даъвогар томонидан судга алоқа тақдим этилганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Қайд этилганларга кўра суд, аризани қаноатлантиришни ва суд почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,170,176-180,186,192,215-222 - моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар - «БББ» MCHJдан аризачи - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергия, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, унинг суд почта харажатини ундириш қисмига ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. 2 Раислик қилувчи А. Шокиров 3