Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3934 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Mirr m t Ответчик / Подсудимый Райҳона нон ва нон маҳсулотлари
Source ID 0ee9f0ba-d5c1-4b7e-90f6-91f6b2f71a74 Claim ID PDF Hash 2effc286786eba15... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФК 735-моддаси ФК 735 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3934-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ 2025 йил 11 ноябрь Ғиждувон тумани Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар раҳбари Т.Жаҳонов, иштирокида, даъвогар “Mirr m t ’lqin” фермер хўжалиги манфаатида Ғиждувон туман фермерлар кенгашининг жавобгар “Райҳона нон ва нон маҳсулотлари” оилавий корхонасидан 77 000 000 сўм молиявий ёрдам пули ва 23 100 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “Mirr m t ’lqin” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ғиждувон туман фермерлар кенгаши судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Райҳона нон ва нон маҳсулотлари” оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 77 000 000 сўм молиявий ёрдам пули ва 23 100 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ва кенгаш ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгар ва кенгашга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар ва кенгаш вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 25 июнда молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида 1-сонли шартнома (матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Шартномаларнинг 1-бандига кўра, қарз берувчи (даъвогар) қарз олувчига ушбу шартнома шартларига асосан 100.000.000 сўм миқдорида молиявий ёрдам пули бериш, 4.1-бандига кўра, қарздор пул маблағларини 1 ой мобайнида қайтариб бериш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб-рақамига 2025 йил 25 июндаги 21-сонли тўлов топшириқномалари билан жами 77.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан олинган пул маблағлари даъвогарга қайтарилмаган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги 2025 йил 10 октябрдаги 13-сонли талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 77 000 000 сўм асосий қарз, 23 100 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган. Жавобгарнинг қарзи иш ҳужжатларидаги келишувлар, талабнома ва тўлов топшириқномаси билан тасдиқланади. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогарнинг кўрсатмасига кўра, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли суд даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан жами 77.000.000 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим топади. Даъво аризасида, шунингдек шартномага асосан жавобгардан 23.100.000 сўм миқдорида пеня ундириш талаби билдирилган. Даъвогар томонидан пеня суммаси 75 кунга ҳисобланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 32-моддасида товарлар ҳақини тўламаганлик учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда харидор сотувчига муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини, даъвогар қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаганлигини, ўз навбатида қарзни тўлаш ҳам жавобгар томонидан кечиктирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 15 400 000 сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъво талаби қисман қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини тарафларнинг зиммасига мутаносиб равишда юклашни, хусусан, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 2 002 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Райҳона нон ва нон маҳсулотлари” оилавий корхонасидан даъвогар “Mirr m t ’lqin” фермер хўжалиги фойдасига 77.000.000 сўм асосий қарз, 15 400 000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Райҳона нон ва нон маҳсулотлари” оилавий корхонасидан республика бюджетига 2 002 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақалари берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Жамилов