← Назад
Решение #2849037 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуннинг | 4 | — | law | |
| онунинг | 49 | — | law | |
| онуннинг | 81 | — | law | |
| рисидаги кодекси | 1758 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 1841 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 200 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4527-сонли иқтисодий иш
ХУСУСИЙ АЖРИМ
(аниқланган ҳуқуқбузарлик аломатлари тўғрисида хабар бериш ҳақида)
Ромитан тумани
2025 йил 11 ноябр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров даъвогар – «SAZ Ritn F z
str » масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – ««ЖОНДОР ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ КОРХОНАСИ» КОРХОНАСИ» давлат муассасасидан жами
335268461 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
кўриб чиқишда, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – «SAZ Ritn F z str » масъулияти чекланган жамияти иқтисодий судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - «ЖОНДОР ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ КОРХОНАСИ» давлат муассасасидан 335268461 сўм ундиришни
сўраган.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар – «SAZ Ritm
F z str » масъулияти чекланган жамияти (шартномалар матнида “Бажарувчи”, “Юк
ташувчи”) ва жавобгар – «ЖОНДОР ТУМАН ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
КОРХОНАСИ» давлат муассасаси (шартномалар матнида “Буюртмачи”) ўртасида 2022
йил 11 июлда темирбетон йўл плиткалари етказиб бериш тўғрисида 1-сонли, 2023 йил 01
мартда автомобил транспортида юкларни ташиш тўғрисида 9-сонли ва 2023 йил 31 июлда
темирбетон
устунчалар
етказиб
бериш
тўғрисида
12-сонли
шартномалар
расмийлаштирилган.
Шартномалар шартига кўра “Бажарувчи” (“Юк ташувчи”) "Буюртмачи"га
темирбетон устунчалар ва темирбетон йўл плиткалари етказиб бериш (транспортда юк
ташиш хизматларини кўрсатиш), “Буюртмачи” эса маҳсулот ва хизматларни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олишган.
Суд мажлиси жараёнида жавобгар – «Жондор туман йўллардан фойдаланиш
корхонаси» давлат муассасаси ҳисобланиши, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган
2022 йил 11 июлда темирбетон йўл плиткалари етказиб бериш тўғрисида 1-сонли, 2023 йил
01 мартда автомобил транспортида юкларни ташиш тўғрисида 9-сонли ва 2023 йил 31
июлда темирбетон устунчалар етказиб бериш тўғрисида 12-сонли шартномалар бевосита
тўғридан-тўғри маҳсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи) билан тузилганлиги,
шартномалар туман ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил
24 июндаги 345-сонли Қарори билан 2022 йил 1 июндан бошлаб тажриба тариқасида,
босқичма-босқич йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари
қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги
томонидан хизмат кўрсатилиши белгиланган ва мазкур Қарор билан тасдиқланган
“Таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат
кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.
Юқоридаги Низомнинг 2-бандида юридик мажбуриятлар — унитар корхоналар
томонидан тузилган шартномалар, шунингдек, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органларининг қарорлари асосида унитар корхоналарда юзага келадиган мажбуриятлар
эканлиги, Низомнинг 10-бандида унитар корхоналарнинг давлат харидлари доирасида
тузилган ва белгиланган тартибда махсус ахборот порталида юритиладиган
Шартномаларнинг ягона реестрига киритилган шартномалари ва уларга қўшимча
келишувлар «ЎРМВ» АТда автоматик тарзда ҳисобга олиниши, Низомнинг 13-бандида эса
шартномалар ва уларга қўшимча келишувларнинг «ЎРМВ» АТда ҳисобга олиниши ушбу
шартномалар ва уларга қўшимча келишувлар бўйича унитар корхоналарнинг номидан ва
уларнинг топшириғи бўйича ғазначилик бўлинмалари томонидан тўловларни амалга
ошириш учун асос ҳисобланиши белгиланган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар
билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг
4-моддасида давлат харидлари — давлат буюртмачиларининг товарларга (ишларга,
хизматларга) бўлган эҳтиёжларини пулли асосда таъминлаш жараёни ва электрон дўкон —
давлат харидларининг электрон тизимидаги махсус майдонда савдоларни электрон шаклда
амалга оширишни назарда тутувчи, махсус талаблар қўйилмайдиган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули
эканлиги, ушбу Қонунинг 49-моддасида электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваригача) қийматдаги товарларнинг;
бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги
ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 81-моддаси
иккинчи қисмига кўра, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор
шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
1758-моддасининг учинчи қисмида товарларни, ишларни ва хизматларни етказиб
берувчиларни тендер ўтказиш йўли билан аниқлаш талабларини бузиш, шунингдек давлат
харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ товарларни етказиб берувчини, иш
бажарувчини ва хизмат кўрсатувчини рақобатли харид усули воситасида аниқлаш
белгиланган ҳолларда, давлат харидларини ягона етказиб берувчидан ёки тўғридан-тўғри
шартномалар асосида амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш, —мансабдор
шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1841-моддаси иккинчи
қисмида молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш жуда кўп миқдорда содир
этилган бўлса, - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш
бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат
ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд
бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.
Шу боис суд, жавобгар – «Жондор туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» давлат
муассасаси масъул ва мансабдор шахслари ҳатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлик)ларида
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузишда ифодаланган маъмурий
ҳуқуқбузарлик аломатлари ҳамда бюджет ва смета-штат интизомини бузишда ифодаланган
жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, хусусий ажрим чиқариб, ваколат доирасида
айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун бу ҳақда
Жондор туман прокуратурасига хабар қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 200-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа
органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида
қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан
қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақли эканлиги, хусусий ажрим билан суд
тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида
айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг
ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
200-моддасига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Жавобгарлик масаласини ваколат доирасида кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун
жавобгар – «Жондор туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» давлат муассасаси
мансабдор ва масъул ходимларининг ҳатти-ҳаракатларида давлат харидлари тўғрисидаги
қонунчилик талаблари бузилишида ифодаланган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамда бюджет
ва смета-штат интизомини бузишда ифодаланган жиноят аломатлари ҳақида Жондор туман
прокуратурасига хабар қилинсин.
Хусусий ажрим ижроси юзасидан бир ойлик муддатда Ромитан туманлараро
иқтисодий судига маълумот берилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш
мумкин.
Судья
Н.Зоиров