← Назад
Решение #2849069 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон тумани
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси **** нинг котибалигида, даъвогар **** масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан 73 035 000 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни жавобгар вакили **** (рахбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида),
иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича етказиб берилган
маҳсулот учун тўланмаган 73 035 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили **** (2025 йил 27 октябрдаги 55-сонли ишончнома
асосида) 2025 йил 4 ноябрь куни судга илтимоснома тақдим этиб, ишни
даъвогар иштирокисиз кўриб чиқиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни даъвогар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, қарздорликни
икки ой муддат ичида тўлаб беришини маълум қилиб, қонуний қарор қабул
қилишни судга ҳавола қилди.
Суд ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
20 майда 449-НЭ-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади) тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бандига кўра даъвогар (ижрочи) жавобгарга
(буюртмачи)га шартнома жами қиймати ҚҚС билан 500 000 000 сўмлик
автомобиль мойи, фильтр, антифриз (бундан буён матнда маҳсулотлар)ни
етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олишга келишилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2024 йил 22 майдаги 55-сонли
ишончнома ҳамда 2024 йил 22 майдаги 936-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан
59 925 000 сўм, 2024 йил 14 июндаги 1289-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан
83 620 000 сўм, 2024 йил 12 июлдаги 1644-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан
19 490 000 сўм, жами 163 035 000 сўмлик маҳсулот етказиб берган.
2
Шартноманинг 3.1-3.2-бандларига асосан шартнома тузилган кундан
бошлаб беш банк куни ичида шартнома қийматининг 15 фоизи миқдорида
олдиндан тўлов, қолган 85 фоизини жавобгар маҳсулот тўлиқ қабул
қилингандан сўнг 30 банк куни ичида тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан, олинган маҳсулотлар учун 90 000 000 сўм тўловни амалга
оширгани ҳолда 2024 йил 24 август куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар
олдида 73 035 000 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Етказиб берилган маҳсулот ҳақини ихтиёрий тўлаш ҳақида даъвогар
томонидан жавобгарга 2025 йил 22 май куни юборилган талабнома оқибатсиз
қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар жавобгардан 73 035 000 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасида низо маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги
шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги 73 035 000 сўм асосий
қарздорлиги иш ҳужжатларидаги тарафлар томонидан тасдиқланган шартнома,
маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисидаги электрон ҳисобварақ-фактуралар,
ишончнома, жавобгарнинг тушунтиришлари, даъвогар томонидан бир
тарафлама тасдиқланган солиштирма далолатнома ҳамда ишдаги бошқа
ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Шу боис суд, даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда даъвогардан жавобгар фойдасига 73 035 000 сўм
асосий қарз ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаби асосли бўлганлиги
сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар
3
фойдасига 1 460 700 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 73 035 000 сўм асосий қарз, 1 460 700 сўм давлат
божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати, жами 74 536 900 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****