← Назад
Решение #2849092 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7457-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 11 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида,
судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, Зомин туман прокурори даъвогар
“JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар “ISLO -NURSULTON” фермер хўжалигидан 68 000 840
сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан Зомин туман
прокурори ёрдамчиси – Р.Элонов, даъвогар вакили – Р.Авалбоев (2025 йил 13
июндаги 06/1433-сонли ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакиллари
иштирокисиз, Зомин туман электр таъминоти корхонаси биносида бўлиб ўтган
очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
н и қ л а д и:
“JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти
(бундан
буён
матнда
“Даъвогар”
деб
юритилади)
ҳамда
“ISLO -NURSULTON” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб
юритилади) ўртасида 2025 йил 1 январда 17910843-сонли Истеъмолчиларига
электр энергияси етказиб бериш юзасидан шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ
даъвогар “Корхона” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун
ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 17 октябрь
ҳолатига 68 000 840 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган.
Натижада, Зомин туман прокурори даъвогар манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 68 000 840 сўм қарздорлик ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси иштирок этиб, жавобгар томонидан
суд кунига қадар мавжуд электр энергиясидан бўлган қарздорлик суммасини
тўламаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, корхона томонидан жавобгарга ўртада тузилган шартнома
шартларига асосан тегишли тартибда электр энергиясини етказиб
берилганлигини, жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун
тўловлар вақтида тўлаб бермаганлиги оқибатида 68 000 840 сўмлик электр
энергиясидан бўлган қарздорлик юзага келганлигини, шу сабабли судга даъво
ариза киритилганлигини, лекин жавобгар суд мажлиси кунига қадар электр
энергиясидан бўлган 68 000 840 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасини
тўламаганлигини маълум қилиб, судга бугунги кун ҳолатига берилган ушбу
ҳолатларни тасдиқловчи маълумотномани тақдим қилиб, даъво аризани тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхаси
“Гибрид почта” хизмати орқали жавобгарнинг юридик манзилига
юборилганлигини, ажрим нусхасини жавобгар томонидан қабул қилиб
олганлиги юзасидан почта маълумотномаси иш ҳужжатларида мавжудлиги
аниқланди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва
170-моддаларига асосан мазкур иқтисодий ишни жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган прокурор
ёрдамчиси ва даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, бугунги кун
ҳолатига тақдим қилган маълумотини ва мавжуд қарздорлик суммаси
тўламаганлигини
инобатга
олиб,
даъвогарнинг
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмларида, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари”нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахслар
томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни бўйича
тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган
электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр
энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 68 000 840 сўм миқдоридаги
қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар
ўртасидаги шартнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатларда ўз
тасдиғини топган.
ФКнинг 477-моддаси биринчи қисмида, энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган
зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт
эканлиги белгиланган.
Лекин, даъвогар томонидан 2025 йил 11 ноябрь ҳолатига судга тақдим
қилинган маълумотномага кўра, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан
68 000 840 сўм миқдоридаги қарздорлик суммаси 73 833 124,23 сўмга
ошганлигини маълум қилган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
Шу боис суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари, тақдим
қилган ҳужжатлари ва жавобгарнинг электр энергиясидан бўлган қарздорлик
суммаси суд кунига қадар 68 000 840 сўм миқдоридаги қарздорлик суммасини
тўламаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилган.
Юқорида баён қилинганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 68 000 840 сўм
электр энергиясидан бўлган қарздорликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажатини, шунингдек Республика бюджетига 1 360 016,8 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 192-моддаларига
амал қилиб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ISLO -NURSULTON”
фермер
хўжалиги
ҳисобидан
“JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти фойдасига
68 000 840 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“ISLO -NURSULTON” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 1 360 016,8 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят
судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов