Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3416 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение SPRO B R K T Ответчик / Подсудимый N VOI GROFOS
Source ID cc2bcd06-6f47-444d-b074-1c316a29598c Claim ID PDF Hash ebe8309d055f7e8c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3416-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пешку тумани 2025 йил 11 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Акрамовнинг котиблигида, даъвогар “ SPRO B R K T” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “N VOI GROFOS” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишини Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “ SPRO B R K T” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) жавобгар “N VOI GROFOS” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 404 200 448 сўм асосий қарз ва 40 420 044 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади. Бироқ, даъвогар вакили судга тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида кўрилиши мумкин. иш ҳужжаларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 01.04.2025 йилда 01/04001-сонли ва 01/04-002-сонли ва 01.08.2025 йилда 01/08-001-сонли транспорт хизмати кўрсатиш шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгар буюртмасига асосан хизмат кўрсатиши, жавобгар эса кўрсатиладиган хизматларни қабул қилиши ва тегишли ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар мажбуриятларни бажариб, транспорт хизматларини бажарган, жавобгар хизматлар ва ишларни қабул қилиб олган. Бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Шундан сўнг даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб, қарз суммасини тўлаб беришни сўраган. Акс ҳолда судга мурожаат қилишлиги тўғрисида огоҳлантирган. Талабнома почта бўлими орқали юборилган. Аммо жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси киритиб, жавобгар ҳисобидан 404 200 448 сўм асосий қарз ва 40 420 044 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган хужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнларда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 705-модданинг биринчи қисмига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлиб, қарздорлик шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги туфайли ҳосил бўлган. Суд, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди, ушбу ҳолат ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 6.1 бандига асосан 40 420 044 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг мазкур бандига асосан жавобгарнинг тўлов муддатини ўтказган ойлари учун даъвогар томонидан пеня ҳисоблаб борилган ҳамда мазкур сумма жами 40 420 044 сўмни ташкил этган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Мазкур суммани ундиришга асос қилинган шартнома бўйича ҳисоб-китоблар тўғри амалга оширилган. ФКнинг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Бунда суд, низонинг вужудга келишидаги тарафларнинг ҳаракатлари, шартнома мажбуриятларини бажариш даражаси, тарафларнинг манфаатлари ва пеня суммасининг ошишига даъвогарнинг ҳам айби борлигини инобатга олиб пеня талабини 4 042 004,40 сўм миқдорида қаноатлантиришни ва мазкур пеня суммасини жавобгар ҳисобидан ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Ушбу ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати 4 446 204 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 326, 333, 703, 705-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116,118,170,176-179моддаларига асосланиб қарор қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “N VOI GROFOS” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан даъвогар “ SPRO B R K T” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 404 200 448 сўм асосий қарз, 4 042 004,40 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ва 4 446 204 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев