← Назад
Решение #2849125 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/8053-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 11 ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Р.Жаббаров, судья
ёрдамчиси
И.Абдурахмоновнинг
котиблигида,
тарафлар
вакиллари
иштирокисиз, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 24 612 620 сўм
қарз (ҳакамлик йиғими) ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида кўриб чиқиб,
қуйидагилар
а н и қ л а н д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан судга мурожаат
қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади)дан 24 612 620 сўм қарз (ҳакамлик йиғими) ва
олдиндан тўланган 34 000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси, даъвогар ва жавобгар вакиллари суд мажлисининг вақти ва жойи
ҳақида хабардор қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ
Палата даъво аризасида ҳамда даъвогар раҳбари судга илтимоснома билан
мурожаат этиб, ишни ўзларининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган тарафлар вакиллари келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан низони уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, “***” масъулияти
чекланган жамияти ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг
2025 йил 26 сентябрь кунидаги 19-2025-01/59 ҳамда 19-2025-01/60-сонли ҳал
қилув қарорларига асосан даъвогар “Туронбанк” АТБнинг жавобгар “***”
масъулияти чекланган жамияти ва фуқаро ***лар ҳисобидан кредит ва фоиз
қарздорликларини ундириш тўғрисидаги даъво аризалари қаноатлантирилган
ҳамда мазкур ҳал қилув қарорларига асосан “***” масъулияти чекланган
жамиятидан “***” масъулияти чекланган жамияти ҳузуридаги доимий фаолият
кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобига жами 24 612 620 сўм ҳакамлик йиғими
ундирилиши белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан мазкур ҳакамлик йиғими
бугунги кунга қадар тўлаб берилмаган.
Даъвогар ўз мажбуриятларини бажарган бўлсада, жавобгар ўзининг
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги ва ҳакамлик йиғимини тўлаб
бермаганлиги сабабли тарафлар ўртасида ушбу низо келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил
15 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ
ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 238-сонли қарорининг 5.1-бандида судларга тушунтирилсинки,
низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳакамлик суди
фойдасига ундириш талаби ИПКнинг 29-бобида белгиланган қоидалар асосида
кўриб чиқилмайди, шу боис, низони ҳакамлик судида ҳал қилишда тарафлар
томонидан тўланиши лозим бўлган харажатларни тўлаш ҳакамлик суди
томонидан кечиктирилган тақдирда, ҳакамлик судини ташкил этган юридик
шахс ҳакамлик муҳокамасининг тегишли тарафидан ушбу харажатларни
ундиришни сўраб ваколатли судга умумий тартибда даъво аризаси билан
мурожаат қилишга ҳақли, деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд, жавобгарнинг даъвогардан даъво аризасида кўрсатилган миқдорда
ҳакамлик йиғими бўйича қарзи мавжудлиги “***” масъулияти чекланган
жамияти ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 2025 йил
26 сентябрь кунидаги 19-2025-01/59 ҳамда 19-2025-01/60-сонли ҳал қилув
қарорлари ва бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган деб
ҳисоблайди.
Юқоридаги асосларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
24 612 620 сўм ҳакамлик йиғимини тўлиқ ундиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68,118,127,128,170,176-179,186-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “***”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 24 612 620 сўм ҳакамлик йиғими ва
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 492 252,40 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сурхондарё
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров