Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3920 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4f7b3daf-de01-4293-b88e-7c00fbfe7a44 Claim ID PDF Hash 5bc0b9d5288e133b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
банди ва ФКнинг 326-моддаси банди ва ФК 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3920-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ 2025 йил 11 ноябрь Ғиждувон тумани Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар вакили Б.Душамов (ишончнома асосида), жавобгар вакили З.Мўминов (ордер асосида) иштирокида даъвогар - “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг, жавобгар - “Ғиждувон ипак тола” масъулияти чекланган жамиятидан жами 842 839 413,1 сўм асосий қарз ва 421 419 706 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар - “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси (бундан буён матнда даъвогар ёки уюшма деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Ғиждувон ипак тола” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 842 839 413,1 сўм асосий қарз ва 421 419 706 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, судга мурожаат қилингандан сўнг жавобгар тўловни амалга оширмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилини эшитиб, ишни мазмунан ҳал этиш учун етарли асослар мавжудлигини инобатга олиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 21 январ куни тузилган 4-сонли аъзолик ва ўзаро ҳамкорлик шартномасининг 4.2.6.-бандига кўра, жавобгар ипакчилик тармоғи товарларини реализация суммасидан 2 фоиз миқдоридаги ажратмани ҳар ойнинг 25 санасидан кечиктирмай даъвогарга ўтказиб бериш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчиучинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2856-сон қарорининг 5-банд учинчи хатбошисига кўра, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ижро этувчи аппаратининг жорий таъминоти ва фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига шартнома асосида кирувчи пиллачилик тармоғи ташкилотларининг ажратмалари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар ушбу мажбуриятини ўз вақтида бажармаганлиги оқибатида, 01.08.2025 йил ҳолатига уюшма олдида муддати ўтган дебитор қарздорлиги 2022 йил ҳисобидан 338 973 021,4 сўм, 2023 йил ҳисобидан 409 268 686 сўм, 2024 йил ҳисобидан 94 597 705,7 сўм қарздорлик вужудга келган. Демак, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим. Даъвогар тўлов кечиктирилган кунлар учун 0.4 фоиздан жами 421 419 706 сўм пеня ҳисоблаб, уни ундиришни сўраган. Даъвогар пеняни тўғри ҳисоблаган. Бинобарин, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5-бандида тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ шартнома суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 4-банди ва ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, кредитор ва қарздорнинг манфаатларини инобатга олиб, суд пеня суммасини 126 425 912 сўмгача камайтиришни лозим топади. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55, 130-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234, 236, 326, 327-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180-моддаларини қўллаб суд, қ р р қилди: 1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар - “Ғиждувон ипак тола” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар - - “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фойдасига 842 839 413,1 сўм асосий қарз, 126 425 912 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. 3. Жавобгар - “Ғиждувон ипак тола” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 25 285 183 сўм давлат божи ундирилсин. 4. Жавобгар - “Ғиждувон ипак тола” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. 5. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Судья О.Жамилов