← Назад
Решение #2849131 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3430-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пешку тумани
2025 йил 11 ноябрь
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Акрамов котиблигида даъвогар “Бухоро ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти жавобгар “TOXIR BOBO
B ROK TLI D L L RI” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини Пешку туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) номидан Пешку
туман электр таъминоти корхонаси (бундан буён матнда “даъвогар филиали”
деб юритилади) ҳамда “TOXIR BOBO B ROK TLI D L L RI” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида юридик
шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган. Мазкур
шартнома шартига кўра даъвогар жавобгарга уланган тармоқ орқали электр
энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса шартномада назарда тутилган
миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр энергиясини
етказиб берган. Жавобгар эса электр энергиясини қабул қилиб олган. Тўловлар
қисман амалга оширилган натижада жавобгар 2025 йил 1 октябрь ҳолатида
12 643 805 сўмлик қарздорликка йўл қўйган.
Шундан сўнг, даъвогар талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб,
асосий қарзни тўлаб беришни сўраган, акс ҳолда судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиши тўғрисида огоҳлантирган. Талабнома почта бўлими орқали
юборилган. Бироқ, билдирилган талаб жавобгар томонидан қисман оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли низо вужудга келган ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб,
жавобгар ҳисобидан 12 643 805 сўм асосий қарз ва 5 428 460,45 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим
даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади.
Бироқ, даъвогар судга маълумотнома тақдим этиб, ишни унинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми мувофиқ, суд
ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва тақдим этилган хужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 470-моддасига кўра энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида
назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига
амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи
ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари
кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 477-моддасининг биринчи қисмига кўра энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли
бўлиб, ишдаги таққослаш далолатномаси, ҳисобварақ-фактураларлар билан ўз
тасдиғини топади.
Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилган 2025 йил
11 ноябрдаги маълумотномага кўра, жавобгар фойдаланилган электр энергияси
бўйича тўловларни амалга оширмаганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарз суммани ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогарга 12 643 805 сўм
асосий қарзни ундиришни лозим топди.
Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан 5 428 460,45 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.12-бандида ҳисоб-китоб ойида кейинги календар ой
тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган
сумманинг 0,1 фоиз миқдорида электр энергияси махсус тартибда етказиб
бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан
ошмаслиги кўрсатилган.
Шартноманинг мазкур бандига асосан жавобгарнинг тўлов муддатини
ўтказган ойлари учун даъвогар томонидан пеня ҳисоблаб борилган ҳамда
мазкур сумма 2024 йил 1 октябрь ҳолатида жами 5 428 460,45 сўмни ташкил
этган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Мазкур
суммани ундиришга асос қилинган шартнома бўйича ҳисоб-китоблар тўғри
амалга оширилган.
ФКнинг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
хақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган.
Бунда суд, низонинг вужудга келишидаги тарафларнинг ҳаракатлари,
шартнома мажбуриятларини бажариш даражаси, тарафларнинг манфаатлари ва
пеня суммасининг ошишига даъвогарнинг ҳам айби борлигини инобатга олиб
пеня талабини 542 846,04 сўм миқдорида қаноатлантиришни ва мазкур пеня
суммасини жавобгар ҳисобидан ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан
озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 326, 333, 470, 477-моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116,118,170,176-179моддаларига асосланиб
қарор
қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “TOXIR BOBO B ROK TLI D L L RI” фермер хўжалиги
ҳисобидан даъвогар “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
акциядорлик жамияти фойдасига 12 643 805 сўм асосий қарз, 542 846,04 сўм
пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “TOXIR BOBO B ROK TLI D L L RI” фермер хўжалиги
ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига
шикоят келтириши мумкин.
Судья
У.Жумаев