Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2502/8079 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fd49cbe6-18ed-42db-b73b-ae14d152ecba Claim ID PDF Hash 0d36c2e10ee9d9db... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/8079-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 11 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва даъвогар вакиллари иштирокисиз, жавобгар вакили ***(ишончномасиз)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ***АЖ манфаатида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 27 738 007 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 11 951 936 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 38 757 сўм пеня, жами 39 728 701 сўм муддати ўтган кредит қарздорлигини ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар ***АЖ (бундан буён матнда “Банк” ёки “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 27 738 007 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 11 951 936 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 38 757 сўм пеня, жами 39 728 701 сўм муддати ўтган кредит қарздорлигини ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган Палата ва даъвогар вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраганлиги ҳамда даъвогар вакили томонидан судга илтимоснома билан мурожаат қилиниб, унда ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни ва даъво аризасини қаноатлантиришни сўраганлиги сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида, даъвогарнинг даъво аризасини тан олмасдан, даъвогар томонидан даъво аризаси билан судга мурожаат қилишидан олдин, яъни 22.10.2025 йилда 6 000 000 сўм миқдорида ҳамда судга мурожаат қилганидан сўнг, яъни 29.10.2025 йилда 6 000 000 сўм, 31.10.2025 йилда 10 000 000 сўм, 05.11.2025 йилда 6 800 000 сўм, 11.11.2025 йилда 11 460 000 сўм, жами 40 260 000 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилганлигини, жавобгарнинг даъвогар олдида муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд эмаслигини маълум қилиб, бу ҳақда судга тўлов ҳужжатларини тақдим этиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, жавобгар вакилининг суд мажлисидаги тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларига кўра, ***АЖ билан “***” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 27.05.2022 йилда тузилган 35/2022-сонли кредит шартномасига асосан 75 ой муддатга 27 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 17 фоиз устама тўлаш шарти билан замонавий жиҳозланган спорт соғломлаштириш маркази (фитнес клуб) ташкил этиш мақсадида спорт асбоб ускуналари харид қилиш мақсадида жами 540 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга кредит маблағлари ажратиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли, Палата даъвогар манфаатида Шеробод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. ФКнинг 732-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Даъво аризасида қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 17.07.2025 йилдаги 02/1-3315/09-сонли талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик ихтиёрий баратараф этилмаганлиги кўрсатилган бўлсада, бироқ ишдаги ҳужжатлар ҳамда суд муҳокамасида аниқланишича даъво аризада ундирилиши сўралган 27 738 007 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 11 951 936 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 38 757 сўм пеня, жами 39 728 701 сўм муддати ўтган кредит қарздорликнинг жавобгар томонидан 22.10.2025 йилда 6 000 000 сўм кредит қарздорлиги даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилишидан олдин жавобгар томонидан ихтиёрий тўлаб берилганлиги, шунингдек даъво аризаси судга киритилганидан сўнг жавобгар томонидан 29.10.2025 йилда 6 000 000 сўм, 31.10.2025 йилда 10 000 000 сўм, 05.11.2025 йилда 6 800 000 сўм, 11.11.2025 йилда 11 460 000 сўм, жами 34 260 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги ҳисобидан тўловлар тўлаб берилганлиги ва бу ҳолатлар жавобгар томонидан судга тақдим этилган тўлов ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлиги аниқланди. Бироқ, Палата даъвогар ***АЖ манфаатида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 27 738 007 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 11 951 936 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 38 757 сўм пеня, жами 39 728 701 сўм муддати ўтган кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Бундан кўринадики, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилишидан олдин жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилганлиги ҳолатларига аниқлик киритилмасдан ҳамда жавобгар томонидан ихтиёрий тўланган 6 000 000 сўм қарздорлик суммаси чегириб ташланмасдан, тўланган қарздорлик суммаси қўшилган ҳолда судга 27 738 007 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 11 951 936 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 38 757 сўм пеня, жами 39 728 701 сўм муддати ўтган кредит қарздорлик суммасини ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилган. Шу сабабли, суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъво аризасида ундирилиши сўралган 27 738 007 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 11 951 936 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, 38 757 сўм пеня, жами 39 728 701 сўм муддати ўтган кредит қарздорлик суммасининг жавобгар томонидан ушбу муддати ўтган кредит қарздорликнинг жами 6 000 000 сўми даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилгунига қадар, яъни 2025 йилнинг 22 октябрь кунига қадар, қолган 21 738 007 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги даъвогар томонидан судга даъво ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг ихтиёрий тўлаб берилганлигини инобатга олиб, уни қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабининг қолган 6 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорликни ундириш талабини асоссиз деб топиб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра суд, иш бўйича суд харажатларини ундиришни муҳокама қилиб, даъвогарнинг қаноатлантирилган даъво талаби бўйича олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни ҳамда даъво талабининг асосли деб топилган қисми бўйича ҳисобланган 674 574,02 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига ундиришни, шунингдек даъво талабининг асоссиз деб топилиб рад этилган қисми бўйича 120 000 сўм давлат божини даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,327,333,732,744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,128,170,176-179,180,186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар ***АЖ фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 674 574,02 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар ***АЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров