Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2203-2501/3248 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья TURAKULOV AKRAM NIGMATULLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1b1ea312-29b0-43ff-b8c5-c3089450801c Claim ID PDF Hash 50ea9090b5a84dd0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
тисодий процессуал кодекси 3247-моддаси тисодий процессуал кодекси 3247 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2501/3248-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – А.Туракулов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Х.Рахимов Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – У.Сабиров ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Нукус шаҳри 2025 йил 11 ноябрь Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси судья У.Сабировнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Н.Балтабаева ва А.Аяповлардан иборат таркибда, А.Ажибековнинг котиблигида, аризачи вакили – бўлим бош мутахассиси Х.К (2025 йил 6 март кунги 134-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакиллари – хўжалик раҳбари М.С ва ишончли вакил З.Р (2025 йил 6 май кунги 18сонли ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, жавобгар “ААА” фермер хўжалигининг Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси судининг 2025 йил 10 июлдаги қароридан норози бўлиб берган тафтиш тартибидаги шикояти асосида ишни суд биносида, видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги обектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ААА” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 60-бандига асосан 12.112.500 сўм жарима санкция қўллаш ва ундиришни сўраган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ариза тўлиқ қаноатлантирилган. Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Кассация инстанцияси судининг 2025 йил 10 июлдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 11 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси судининг 2025 йил 10 июлдаги қароридан норози бўлиб Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанциясига қуйи инстанция судининг қарорларини бекор қилиш ҳақида тафтиш шикояти билан мурожаат қилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари тафтиш тартибидаги шикоятини қўллаб-қувватлаб, судлар хўжаликнинг ер майдонлари лазерли текислашдан ўтказилганлигини, суў ариқлари бетонлаштирилганлигини инобатга олмаганлигини, шунинг натижасида сув 30-40 фоизгача тежалганлигини, ишлатилган сув тўғрисида солиқ ҳисоботлари юборилганлигини, Хазорасп туман “Сув теказиб бериш хизмати” ДМ раҳбарининг 2025 йил 30 июль кунги 576-сонли хатида хўжалик томонидан фойдаланилган сув миқдори муассаса ходимининг масъулиятсизлиги натижасида ҳато ҳисобланганлиги кўрсатилганлигини билдириб, шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили шикоят асоссиз эканлигини билдириб, қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидагиларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси биринчи қисмига асосан, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги обектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят бошқармасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 203-сонли буйруғига асосан жавобгар 2024 йилнинг ёзги суғориш мавсумида “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилиши аҳволи юзасидан дастур асосида текшириш ўтказилган. Текшириш жараёнида жавобгар томонидан 2024 йил ёзги суғориш даврида лимитдан ортиқча 161,5 минг м³ сув олинганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2024 йил 20 ноябрда далолатнома тузилган. Низомнинг 60-бандига кўра, увдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда: сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун — лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида; 3 сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади. Ушбу низомга асосан даъвогар томонидан лимитдан ортиқча олинган 161.500 м³ сувнинг ҳар минг кубометр сув учун базавий ҳисоблаш миқдори (375.000 сўм)нинг 20 фоизи, яъни (161,5 * 75.000 сўм =) 12.112.500 сўм жарима санкцияси ҳисоб-китоб қилинган. Даъвогар 2025 йил 3 февралдаги 74-сонли талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, ҳисобланган 12.112.500 сўм жарима санкция суммасини тўлаб беришни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Низом 63-бандининг биринчи хатбошисига мувофиқ, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига – тадбиркорлик субъектларига нисбатан ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари суд томонидан қўлланилади, улар айбига иқрор бўлган ва жарима санкцияларини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно. Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан аризачининг аризасини қаноатлантириш ҳақида, шунингдек, кассация инстанцияси суди томонидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув карорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3247-моддаси биринчи бўлимининг 1-бандига асосан, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятида келтирилган важлари билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Сабаби, Хазорасп туман “Сув теказиб бериш хизмати” ДМ раҳбарининг 2025 йил 30 июль кунги 576-сонли хатида муассаса ходимининг масъулиятсизлиги туфайли хатоликлар борлиги аниқланганлиги сабабли истеъмолчининг олган сувлари бўйича ҳисобот қайта ҳисоб-қитоб қилинганлиги кўрсатилган. Мазкур хатга илова қилиб қайта ҳисоб-китоб бўйича маълумотга кўра, жавобгар томонидан белгиланган лимитдан ртиқча 4 истеъмол қилинган сув ҳажми 162,3 минг м³ эканлиги кўрсатилган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён қилинганларни инобатга олиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, тафтиш шикояти учун жавобгар томонидан тўланган 187.500 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни ва жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103.000 сўм, суд мажлиси видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилганлиги билан боғлиқ, суд харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 3247, 3249-моддаларини қўллаб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанциясининг 2025 йил 10 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “ААА” фермер хўжалигининг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ААА” фермер хўжалиги томонидан тафтиш тартибидаги шикояти учун тўланган 187.500 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Жавобгар “ААА” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Қарорга асосан ижро варақа берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарорга норози тараф қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилишга (прокурор протест келтиришга) ҳақли. Раислик қилувчи: У.Сабиров ҳайъат аъзолари: Н.Балтабаева А.Аяпов