Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2503/4829 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fabea548-333d-4607-b6a9-134817db3fe8 Claim ID PDF Hash 45873177e93c8722... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
тисодий процессуал кодексининг 278-моддаси тисодий процессуал кодекси 278 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1905-2503/4829-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Т.Усмонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья - С.Жакеев НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Навоий шаҳри 2025 йил 11 ноябрь Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Қаххоровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Н.Умаров ва С.Жакеевлардан иборат таркибда, И.Абдурайимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А. *** (2025 йил 21 октябрдаги 10/02-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Б. *** (2025 йил 20 октябрдаги ишончномага ва 2025 йил 20 октябрдаги 49-сонли адвокатлик ордерга асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Навоий вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 1.107.056.819 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Бундан норози бўлган жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Унга кўра, тарафлар ўртасида 550.291.395 сўмлик электрон ҳисоб-фактура бўйича товарлар етказилмаган ва рад этилмасдан қолиб кетганлиги, ундан олдин 480.000.000 сўмлик битум маҳсулоти даъвогарга етказиб берилганлиги билдирган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, солиқ томонидан тақдим этилган маълумотда бошқа ҳисоб-фактуралар ҳам инобатга олинганлиги, муносабат билдирилмаган ҳисоб-фактуралар бўйича суд ундириб берганлиги, ташиш шартномаси юзасидан даъво кўрмасдан қолдирилиши лозим бўлганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. 2 Даъвогар вакили маҳсулот етказилганлиги, солиқ маълумоти асосли эканлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади. Аниқланишича, низо 6 та шартномалардан келиб чиққан. Жумладан 2024 йил 4 августдаги 45ИЧ-сонли шартнома бўйича 2024 йил 23 сентябрда 525.445.795 сўмлик 9/45-сонли, 2024 йил 4 августдаги 47Т-сонли шартнома бўйича 2024 йил 23 сентябрда 9.340.417 сўмлик 9/47-сонли, 2024 йил 15 сентябрдаги 54Т-сонли шартнома бўйича 2024 йил 15 октябрдаги 9.873.077 сўмлик 10/54Т-сонли, 2024 йил 15 сентябрдаги 54ИЧ-сонли шартнома бўйича 2024 йил 20 октябрдаги 147.821.372 сўмлик 10/54-сонли, 2024 йил 1 октябрдаги 56ИЧ-сонли шартнома бўйича 2024 йил 22 октябрдаги 550.291.985 сўмлик 10/56-сонли, 2024 йил 1 октябрдаги 56Т-сонли шартнома бўйича 2024 йил 22 октябрдаги 39.284.170 сўмлик 10/56Т-сонли ва 124.996.905 сўмлик 10/56Т-сонли ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилган. Сурхондарё вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 9 июлдаги 17-59982-сонли маълумотига кўра, 39.284.170 сўмлик ва 124.996.905 сўмлик 10/56Т-сонли, 147.821.372 сўмлик 10/54-сонли ҳисоб-фактуралар тасдиқланган бўлса, 9.873.077 сўмлик 10/54Т-сонли ва 550.291.985 сўмлик 10/56-сонли ҳисоб-фактуралар кутиш ҳолатида, қолган ҳисоб-фактурлар эса рад этилган ҳолатида эканлиги баён этилган. Жавобгар томонидан 2024 йил 14 декабрдаги электрон тўлов топшириқномасига асосан 2024 йил 22 октябрдаги 10/56-сонли ҳисоб-фактура бўйича 175.000.000 сўм ва 56Т-сонли шартнома бўйича автотранспорт ҳизмати учун 124.996.905 сўм пул маблағлари кўчириб берилган. Демак, тасдиқланган шартномалар бўйича даъвогар жавобгарга 312.102.447 сўмлик ва тан олиниб тўлов амалга оширилган шартнома юзасидан 550.291.985 сўмлик жами 862.394.432 сўмлик маҳсулот етказилган, хизмат амалга оширилган бўлса 562.397.527 сўмлик қарздорлик мавжуд бўлган. Биринчи инстанция суди асосли қарор чиқарган бўлсада ҳисоблашда хатоликка йўл қўйган ва шу сабабли ушбу қарорнинг хулоса қисмидаги 572.270.605 сўмни 562.397.527 сўмга, давлат божи ундириш қисмларини “жавобгардан 11.247.950 сўм ва даъвогардан 10.893.186 сўм” деб ўзгартиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд қўйидагиларга кўра жавобгарнинг важларига қўшилмайди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. 3 Реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори (ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Лекин, даъвогар тузатилган ҳисоб-фактураларни тақдим этмаган, қолаверса кутишда турган 550.291.985 сўмлик маҳсулот етказиш бўйича 10/56-сонли ҳисоб-фактура юзасидан тўловни ҳам амалга ошириб, битим тузилганлигини тасдиқлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори биан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Демак, мазкур ҳолатда солиқ томонидан тақдим этилган маълумотда кўрсатилган кутишдаги ҳисоб-фактурлар бирламчи ҳужжатлар билан тасдиқланмаган ва даъвогар улар бўйича ҳужжат тақдим этмади. Бундай ҳолатда тарафлар ўзаро мажбурият олмаган ва жавобгарнинг улар бўйича даъво талабини кўрмасдан қолдириш ҳам асоссиздир. Бундан ташқари, жавобгарнинг раҳбарига нисбатан 2024 йил 19 октябрда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги ва шунинг учун ҳисоб-фактураларни рад этишга улгурмаганлиги ҳақидаги важлари ундан кейин тасдиқлаган ҳисоб-фактурлар билан асоссиз эканлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли. Шунинг учун, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган ҳолатлар иш ҳолатларига мувофиқ эмаслигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилганлиги боис ишни 4 апелляция инстанция судида кўриш учун суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклаб, улар тўланганлигини инобатга олишни ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб-рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 276, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгатирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан “***” масъулияти чекланган жамияти фойдасига “572.270.605 сўм” асосий қарз ундириш қисми “562.397.527 сўм”га, республика бюджетига “***” масъулияти чекланган жамиятидан 11.445.413 сўм ва “***” масъулияти чекланган жамиятидан 10.695.725 сўм” давлат божи ундириш қисми “***” масъулияти чекланган жамиятидан 11.247.950 сўм ва “***” масъулияти чекланган жамиятидан 10.893.186 сўм” давлат божи деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. “***” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “***” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб-рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатлари ундирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Навоий вилоят иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи Т.Қаҳҳоров Ҳайъат аъзолари Н.Умаров С.Жакеев