Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/19491 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5beb6506-e564-4a19-b4a2-575197b58bb1 Claim ID PDF Hash 424e63fc1d74f5c9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19491-сонли иқтисодий иш судья: Х.Умаров НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Наманган шаҳри 11 ноябрь 2025 йил Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААнинг жавобгар ББББ ҳисобидан 1 458 065 006,49 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни тарафлар иштирокисиз суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар АААА судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ББББ ҳисобидан 1 458 065 006,49 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, иш суд мажлисида кўриб чиқиш 2025 йил 11 ноябрь куни соат 1200 га тайинланган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган даъвогар ҳамда жавобгар суд мажлисига келмадилар. Суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, ишни қўзғатиш, ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими даъвогарга 2025 йил 24 октябрь куни “ DOL T” ахборот тизимлари комплексидаги “гибрид почта” хизмати орқали юборилган бўлиб, ажрим 2025 йил 26 октябрь куни даъвогарга етказилган. Даъвогар суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига узрли сабабларсиз келмади ёки ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида ариза тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг суд мажлисига келмаганлигини ёки ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида арз қилмаганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъво аризасини кўрмасдан қолдирилишига даъвогар сабабчи бўлганлиги учун суд даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 29 161 300,12 сўм давлат божи ундиришни, даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин ИПКнинг 107, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар ААААнинг 2025 йил 5 сентябрдаги 1740-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар АААА ҳисобидан республика бюджетига 29 161 300,12 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар АААА зиммасида қолдирилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози тараф ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров