Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7488 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение UDUDIY ELEKTR TAR OQLARI Ответчик / Подсудимый GRAYN AGRO
Source ID 92ac0160-c87d-4246-b95a-d0597e93daac Claim ID PDF Hash d81baa4b077676c8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
аролик кодексининг 477-моддаси аролик кодекси 477 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7488-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 11 ноябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов, Зомин туман прокурорининг даъвогар “ UDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “GRAYN AGRO” фермер хўжалигидан 5 798 802,06 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни н и қ л а д и: “ UDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда “GRAYN AGRO” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2025 йил 3 январда 17920764-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ даъвогар “Корхона” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 5 798 802,06 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Натижада даъвогар манфаатида Зомин туман прокурори судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 5 798 802,06 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4 203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахслар томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни бўйича тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 477-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 5 798 802,06 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасидаги шартнома, даъвогар томонидан судга 2025 йил 11 ноябрь ҳолатига тақдим қилинган маълумотнома ва бошқа ҳужжатларда ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган. Шу боис суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни жавобгардан даъвогар фойдасига 5 798 802,06 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажати ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён қилинганларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 798 802,06 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундиришни, шунингдек жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 192, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “GRAYN AGRO” фермер хўжалигидан “ UDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акциядорлик жамияти фойдасига 5 798 802,06 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “GRAYN AGRO” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Тарафларга соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Иқтисодий процессуал кодексининг V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозимлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Х.Н.Мадатов