Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1202-2504/5641 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый IZDIYOD KLASTER
Source ID 3112edd6-a748-4b9d-8622-8b4d1f37aee9 Claim ID PDF Hash 2bf6a1eaddfdcf0a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
рисидаги кодекснинг 65-моддаси рисидаги кодекс 65 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 2 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддаси ини тугатиш ушбу Кодекс 24 code_article
ЕКнинг 24-моддаси ЕКнинг 24 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5641-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 10 ноябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сирдарё туман ҳокимлигининг жавобгар “IZDIYOD KLASTER” фермер хўжалиги ўртасида тузилган 07.02.2022 йилдаги 3-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов (09.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар раҳбари И.Жонмахмедов, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили А.Абдуқодиров (19.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), Сирдарё туман фермерлар кенгаши вакили С.Худайшукуров (03.11.2025 йилдаги 200-сонли ишончнома асосида), Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов (22.01.2025 йилдаги ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили (03.11.2025 йилдаги ишончнома асосида), туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Сирдарё туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво киритиб, “IZDIYOD KLASTER” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) билан тузилган 07.02.2022 йилдаги 3-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 21 октябрдаги ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё туман Фермерлар кенгаши, суднинг 2025 йил 03 ноябрдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган Сирдарё вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси судда вакили иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра ишни Сирдарё вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Судда иштирок этган даъвогар вакили Сирдарё туман ҳокимининг 01.02.2022 йилдаги қарори билан жавобгарга “Сирдарё” СИУ ҳудудидан 667,8 гектар ер майдони пахта-ғаллачилик-чорвачилик йўналишида ажратилганлиги, тарафлар ўртасида 07.02.2022 йилда 3-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги, 2025 йил 20 май куни туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ жавобгарга қарашли ер майдонида ердан белгиланган мақсадларда фойдаланиш ҳолатини ўрганганлиги, ўрганишда 33-контурдаги 16,8 гектар ер майдонига ноқонуний шоли экини экилганлиги аниқланганлиги, жавобгарга ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш юзасидан таклиф юборилганлиги, жавобгар таклифга муносабат билдирмаганидан кейин судга даъво киритилганлигини, судга даъво киритилгандан кейин жавобгарга тегишли бўлган ушбу майдон туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи билан биргаликда қайта кўздан кечирилганлиги, бироқ, жавобгарга тегишли 33-контурда чорва экини экилганлиги, ушбу чорва экини йиғиб олинганидан кейин 33-контурга ҳеч қандай экин экилмаганлиги, жумладан, мазкур ер майдонида шоли экилмаганлиги, бундан ташқари, даъво аризада жавобгарга қарашли ер майдони 351,8 гектар деб кўрсатилганлиги, 07.02.2022 йилдаги ер ижара шартномасига кўра жавобгарнинг 667,8 гектар ер майдони мавжуд бўлганлиги, даъво аризада бекор қилиниши сўралган 07.02.2022 йилдаги ижара шартномаси айни пайтда юридик кучга эга эмаслиги, судга даъво киритилган пайтда ҳам юридик кучда бўлмаганлигини, тарафлар ўртасида 14.10.2025 йилда янги ер ижара шартномаси тузилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талаби мутлақо асоссизлиги, фермер хўжалиги кўп тармоқли фермер хўжалиги ҳисобланиши, жавобгар ажратилган ер майдон пахтачилик-ғаллачилик-чорвачиликка ихтисослашганлиги, даъво талабида кўрсатилган 33-контурдаги ер майдонида чорвачилик йўналишида тритикале экини экилганлиги, бундан ташқари, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими томонидан маъмурий жавобгарликка тортилганлигидан суд муҳокамалари давомида хабар топганлигини, қолаверса, Гулистон туманлараро маъмурий судининг 2023 йил май ойидаги 5-1201-2304/157-сонли маъмурий иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори билан Сирдарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 01 февралдаги 39-9-0-Q/22-сонли ҳал қилув қарорининг “Сирдарё” СИУ ҳудудидаги 153, 329, 331, 332,335,336,337,338-контурларига оид қисми ҳақиқий эмас деб топилганлиги, мазкур ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида даъво талабидаги 07.02.2022 йилдаги 3-сонли ер ижара шартномаси тарафлар ўртасида ихтиёрий равишда бекор қилиниб, туман ҳокимлиги билан 2025 йил 14 октябрда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги, даъво талабидаги 33-контурдаги ер майдонига шоли экилган деб нотўғри кўрсатилганлиги, аслида ушбу 33-контурга чорвачилик озуқаси ҳисобланган тритикале экилганлиги, ижара шартномаси ихтисослиги пахтағалла-чорва ихтисослиги йўналишида ажратилганлигидан келиб чиқиб, шартнома ихтисослиги бузилмаганлиги, бугунги кунда жавобгар хўжаликда 382 бош қорамол, 654 бош қўй ва эчки, 174 бош от мавжудлигини билдириб, даъво талаби асоссизлиги, шартнома ихтисослиги бузилмаганлиги ҳамда 07.02.2022 йилдаги 3-сонли ер ижара шартномаси ҳеч қандай юридик кучга эмаслиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган туман қишлоқ хўжалиги бўлими жавобгар кўп тармоқли фермер хўжалиги ҳисобланиши, 2025 йил ҳосили учун 353,3 гектар ер майдонида ғалла экини экиб 841,9 тонна бошоқли дон топширганлигини, жавобгарга қарашли ер майдонида 2025 йил ҳосили учун пахта экилиши режалаштирилмаганлиги, жавобгарга тегишли 33-контурга шоли экилмаганлигини, шартнома ихтисослигидан келиб чиқиб ушбу контурда чорва озуқаси экилганлигидан хабардорлигини, далолатнома тузишда туман ишчи гуруҳи таркибида туман қишлоқ хўжалиги вакили иштирок этмаганлигини, ушбу гуруҳ томонидан жавобгарга қарашли 33-контур ер майдонида шоли экилганлиги юзасидан 20.05.2025 йилда тузилган далолатномадаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 14 октябрдаги 14-сонли ер участкаси ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтганлигини, 07.02.2022 йилдаги 3-сонли ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш шартномаси бугунги кунда юридик кучга эмаслигини билдирди. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили инспекция томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси учинчи қисмига кўра маъмурий жавобгарликка тортилганлигини билдирди. Сирдарё туман фермерлар кенгаши вакили Кенгаш томонидан жавобгар ер участкасини олиб қўйиш бўйича судга даъво киритишга розилик берилганлигини билдирди. Суд мажлисида вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси вакили иштирок этмаса-да, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг мониторинг маълумотномасига кўра, хўжаликда 382 бош қорамол, 654 бош қўй ва эчки, 174 бош от мавжуд. Судда қатнашган прокурор катта ёрдамчиси даъво аризадаги 33-контурга шоли экилганлик ҳолати ўз тасдиғини топмаганлиги, даъво аризада бекор қилиниши сўралган 07.02.2022 йилдаги 3-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси юридик кучга эга эмаслиги сабабли, даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, прокурор катта ёрдамчисининг даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисидаги фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда “ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, Сирдарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 01 февралдаги 39-9-0-Q/22-сонли қарори билан қарори билан жавобгар фермер хўжалигига пахта-ғаллачилик-чорвачилик йўналишида 49 йил муддатга ижара учун ер майдони ажратилган. Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 2022 йил 07 февралда 3-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган. Даъвогар судга даъво киритиб, жавобгарга қарашли 33-контурдаги ер майдонида шартнома ихтисослигига зид равишда шоли экилганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 07 февралда 3-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамаларида аниқланишича, жавобгарга қарашли 33-контурда пахта ёки чигит экилиши назарда тутилмаган, мазкур ер майдонида чорва озуқаси ҳисобланган тритикале экини экилган ва баҳор ойида ушбу экин йиғиб олинган. Шундан кейин мазкур ер майдонига экин экилмаган. Гулистон туманларо маъмурий судининг 2023 йил май ойидаги 5-12012304/157-сонли маъмурий иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори билан Сирдарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 01 февралдаги 39-9-0-Q/22-сонли ҳал қилув қарорининг “Сирдарё” СИУ ҳудудидаги 153, 329, 331, 332,335,336,337,338-контурларига оид қисми ҳақиқий эмас деб топилган. Ушбу қарор ижросини таъминлаш учун Сирдарё туман ҳокимлиги ҳамда жавобгар ўртасида 2025 йил 14 октябрда 14-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. Юқоридагилардан кўринадики, даъво аризада бекор қилиниши сўралган 07.02.2022 йилдаги 3-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси юридик кучга эмас. Шунингдек, судга даъво киритилган пайтда ҳам ушбу ижара шартномаси юридик кучга эга бўлмаган. Суд ушбу ҳолатда даъво талабидаги важлар ўз тасдиғини топмаганлиги, шунингдек, юридик кучга эга бўлмаган шартномани бекор қилиш талаби асоссизлиги сабабли, 07.02.2022 йилдаги 3-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Суд даъво талаби асоссиз бўлганлиги, даъвони қаноатлантириш рад қилинганлиги сабабли суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни, даъвогардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни, почта харажати даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Сирдарё туман ҳокимлигининг “IZDIYOD KLASTER” фермер хўжалиги ўртасида тузилган 07.02.2022 йилдаги 3-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Сирдарё туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Х.Сулайманбекова