Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2504/10397 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4abe552d-bc58-4c18-861d-06acbbdb1a97 Claim ID PDF Hash edad636a707361ee... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
зР ФКнинг 738-моддаси зР ФК 738 law
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси ***** котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар ***** АТБ «*****» манфаатини кўзлаб жавобгар “*****” хусусий корхонасидан *****сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ***** (2025 йил *****-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ***** (бундан буён матнда – ***** деб юритилади) АТБ «*****» (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)хусусий корхонасидан *****сўм асосий кредит қарзи ва *****сўм кредит фоизи, жами *****сўм ундиришни сўраган. ***** ўз даъво аризасида суд муҳокамасини палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар ишда вакил иштирокини таъминламади. Бундай ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 128, 129, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллабқувватлаб, жавобгар асосий кредит қарздорлигини қисман тўлаганлигини маълум қилиб, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, АТБ «*****» ва жавобгар ўртасида *****-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан жавобгарга йиллик 18 фоиз тўлаб бериш шарти билан 48 ой муддатга *****сўм кредит ажратилган. Жавобгар эса банк томонидан кредит пулларини йиллик фоиз ставкаси билан тасдиқланган жадвал график асосида тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгарнинг 2025 йил *****ҳолатига кредит қарздорлиги юзага келган. Жавобгар томонидан олинган кредитни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли палата орқали жавобгардан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисида даъво ариза киритган. Тарафлар ўртасидаги кредит шартноманинг 3.8-бандига асосан фоизларни муддатли мажбурият асосида ҳар ойнинг 05-санасидан кечиктирмасдан кредитни қайтариш графигига асосан тўлаши белгиланган. Шунингдек, кредит шартномасининг 4.3.3-бандига асосан Банк кредит қарздорлигини муддатидан олдин қайтариш чораларини кўриш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2025 йил *****-сонли огоҳлантириш хати юборилган. Бироқ, ушбу огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланиши мумкин. ЎзР ФКнинг 738-моддасига кўра эса қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасига қарзни қисман (бўлиб-бўлиб) назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бироқ жавобгар асосий кредит қарзини қисман тўлаган ва қолдиқ қарзи жами *****сўмни ташкил қишган. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабини қисман *****сўм асосий кредит қарздорлиги, *****сўм кредит фоизи, *****сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, *****сўм жорий фоиз қарздорлиги, жами *****сўм ундиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “*****” хусусий корхонасидан АТБ «*****» фойдасига *****сўм асосий кредит қарздорлиги, муддати ўтган *****сўм кредит фоизи, *****сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, жами *****сўм кредит қарздорлиги ва *****сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “*****” хусусий корхонасидан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья *****