← Назад
Решение #2849300 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 14 | — | law | |
| нинг | 221 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5666-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Protected
by PDF Anti-Copy Free
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
Шовот тумани
2025 йил 10 ноябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида, судья
ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар
“Shovot avto gaz ta’minoti” масъулияти чекланган жамиятига 2023 йил
18 сентябрда берилган 131569-сонли рухсатнома (автомобилларга ёнилғи қуйиш
станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва
тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса)нинг амал қилишини олти
ой муддатга тўхтатиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачи вакили аризачи вакили А.Рўзметов (2025 йил 12 мартдаги 22/4-сонли
ишончномага асосан), жавобгар вакили Б.Маткаримов (жамият иш бошқарувчиси,
ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси
Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган
вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 30 августдаги
ПФ-132-сонли Фармонининг 10-бандида 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб барча учун
очиқ ҳолатда юритиладиган инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи
омиллар реестри жорий қилиниши, 2025 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи
органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туришга
фақатгина реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилиши, бундан
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини суд тартибида ҳамда қонунда
белгиланадиган асослар бўйича тўхтатиб туриш ҳолатлари мустасно эканлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги
473-F-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида ёнғиннинг олдини
олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш борасида
комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан
ҳудудларда ёқилғи (суюлтирилган газ, бензин ва дизель ёқилғиси) қуйиш, сақлаш
ва тарқатиш иншоотлари ҳамда чакана савдо шохобчалари хатловдан ўтказилган.
Хатлов жараёнида Хоразм вилояти, Урганч тумани, “Қумработ” маҳалласи
ҳудуди манзилида, йўл ёқасида фаолият кўрсатаётган “Shovot avto gaz ta’minoti”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)да
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 23 июнда
3633-рақами билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 16 майдаги
7-сонли буйруғига илова сифатида тасдиқланган “Электр энергияси, нефт
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишда инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф
солувчи омиллар реестрига киритиладиган маълумотлар рўйхати”да келтирилган
омиллар мавжудлиги аниқланган. Хусусан Хоразм вилоятидаги ишчи гуруҳ
таркибидаги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро
хавфсизлиги қўмитаси Хоразм ҳудудий бўлими мутахассислари томонидан
Protected by PDF Anti-Copy Free
жавобгарга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси Ўзбекистон
to Pro28
Version
to Remove the
Watermark)
Республикасининг (Upgrade
2006 йил
сентябрдаги
“Хавфли
ишлаб чиқариш
объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги 57-сон Қонун талаблари;
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2008
йил
10 декабрдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир
қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 271-сонли Қарори талаблари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги
152-сонли Қарори билан тасдиқланган “Айрим давлат кадастрларини юритиш
тартиби тўғрисидаги низом”нинг 7-иловаси талаблари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги
Қарори “Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини
бериш тартиби тўғрисида”ги 784-сонли низоми талаблари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги
291-сонли Қарори билан тасдиқланган “Хавфли ишлаб чиқариш объектларини
ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом
талаблари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги
“Хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 169-сон Қарори талаблари каби саноат, радиация
ва ядро хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник
жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган
талабларга риоя қилмаган ҳолда фаолият олиб бораётганлиги аниқланган.
Шунингдек, жавобгарга тегишли шохобчада ўтказилган ўрганиш
натижалари бўйича 2025 йил 30 июлда тузилган маълумотномада жавобгар
томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатлари кўрсатилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва
ядро хавфсизлиги қўмитаси Хоразм ҳудудий бўлими томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Хоразм
вилояти ҳудудий бошқармасига 2025 йил 6 августда 24-461-сонли юз бериши
мумкин бўлган авария ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш юзасидан тақдимнома
киритилиб, аниқланган камчилик ва қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан
ваколат доирасида чора кўриш сўралган.
Шунингдек, Урганч туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги
473-F-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида 2025 йил
13 августда Хоразм вилояти, Урганч тумани, “Қумработ” маҳалласи ҳудуди
манзилида жойлашган жавобгарга қарашли АЁҚШнинг ёнғин хавфсизлиги
юзасидан ўрганилганда ёнғин ўчириш қалқони, ёнғин ўчириш анжомлари билан
меъёр талаблари асосида жиҳозланмаганлиги, оператор хонаси ёнғинни зудликда
сезувчи ва автоматик равишда хабар бериш мосламалари билан
жиҳозланмаганлиги, ёнғинга қарши ташқи сув таъминоти манбаи ташкил
қилинмаганлиги ҳолатлари аниқланган ва бу ҳақида маълумотнома тузилган ҳамда
аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб
борилган ва камчиликларни бартараф қилиш учун жавобгарга маълумотномадан
бир нусха берилган.
Шунингдек Урганч туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан
Protected by PDF Anti-Copy Free
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси,
(Upgrade
Pro Version
to Remove the
Watermark)
нефть маҳсулотлари
ва to
газдан
фойдаланишни
назорат
қилиш инспекциясининг
Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига 2025 йил 9 сентябрда 2127-сонли
“K-Savdo” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали олинган кўчма савдо
жойида ташкил қилинган объектни ўзбошимчалик билан тақиқланган фаолият
турига айлантирганлиги юзасидан тақдимнома киритилиб, унда Урганч тумани,
“Қумработ” маҳалласи ҳудудининг йўл ёқасида “K-Savdo” автоматлаштирилган
ахборот тизими орқали ютиб олинган ер майдонида йўлга жуда яқин масофада
жойлаштирилиб фаолият олиб бораётган автомобилларга ёқилғи қуйиш
шохобчаси жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори билан
тасдиқланган Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомнинг
8-банди талабларини бузган ҳолда, яъни
кўчма савдо объектида енгил
алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларнинг савдоси тақиқланган фаолият турига
ўзгартиргани, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинмаганлиги ҳолатлари
аниқланганлиги, ушбу аниқланган камчилик ва қонунбузилишларни бартараф
этиш юзасидан ваколат доирасида чора кўриш сўралган.
Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Шовот туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат этиб, жавобгарга 2023 йил 18 сентябрда
берилган
131569-сонли
рухсатнома
(автомобилларга
ёнилғи
қуйиш
станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва
тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса)нинг амал қилишини олти
ой муддатга тўхтатишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қўллаб-қувватлаб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги
473-F-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида ёнғиннинг олдини
олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш борасида
комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан
ҳудудларда ёқилғи қуйиш, сақлаш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда чакана савдо
шохобчалари хатловдан ўтказилганлиги, шу жумладан ўрганишда жавобгарга
тегишли шохобчада техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти
ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат реестридан ўтказилмаганлиги, рухсат бериш
талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги, бундан ташқари бошқа бир қатор
камчиликлар аниқланганлиги, аниқланган ҳолат юзасидан маълумотномалар
тузилганлиги, жавобгар аниқланган камчиликларни бартараф қилмаганлиги,
рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлигини билдириб, аризани
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ариза талабларига эътирози йўқлиги,
ўрганишларда аниқланган камчиликларни тез фурсатларда бартараф этишини
билдирди.
Аризачи ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра суд аризани қаноатлантиришни лозим топади:
Аниқланишича, аризачи томонидан жавобгарга автомобилларга ёнилғи
қуйиш шохобчаси орқали нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга
олиш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш учун 2023 йил 18 сентябрда
Protected by PDF Anti-Copy Free
131516-рақамли, реестр тартиб рақами R-37952690, амал қилиш муддати
(Upgrade
to Pro Version
to Remove
the Watermark)
2028 йил 18 сентябрга
қадар бўлган
рухсатнома
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги
473-F-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳи,
томонидан ўтказилган хатлов жараёнида ишчи гуруҳи таркибидаги Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Хоразм
ҳудудий бўлими томонидан ҳамда Урганч туман фавқулодда вазиятлар бўлими
томонидан аниқланган юқорида таъкидлаб ўтилган камчиликлар жавобгар
томонидан бартараф этилмаган.
Маълумки, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш
тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
14-моддасида лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар лицензиатлар
томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиши,
32-моддасида эса лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган
шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг
бузилганлиги аниқланганда лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкинлиги, лицензиянинг ёки
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини ўн кунгача муддатга
тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан
кўп бўлмаган муддатга эса — суд томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги
“Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни
бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
86-сонли Қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали
рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари
тўғрисида ягона Низом”нинг рухсат беришга оид талаблар ва шартлар —
фаолиятни (ҳаракатларни) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида жисмоний
ва юридик шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган, шунингдек, ушбу
Низомга 2 — 66-иловаларда келтирилган паспортларда белгиланган талаблар ва
шартларнинг мажмуи (кейинги ўринларда — паспортлар 4-иловаси ҳисобланмиш
“Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул
қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги
хулосаси Паспорти” 4-бандида, рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги
ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг ҳудудий бошқармалари эканлиги;
9-бандида, рухсат этишга оид талаб ва шартлар кўрсатилган бўлиб, хусусан
а-кичик бандида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасининг (АЁҚШ) лойиҳа
ҳужжатлари мавжудлиги ва ўрнатилган асбоб-ускуналар ва технологик
жараёнларнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, т-кичик бандида эса Вазирлар
Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган
Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби
тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр
паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлиги рухсат этишга
оид талаб ва шарт сифатида белгиланган бўлса, 10-бандида эса рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар белгиланган бўлиб,
унда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий ёнғин хавфсизлиги
бошқармалари — АЁҚШда ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал
Protected by PDF Anti-Copy Free
талаблар бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
(Upgrade
Pro Version to қўмитаси
Remove the—
Watermark)
Саноат, радиация
ва ядроtoхавфсизлиги
АЁҚШда саноат хавфсизлиги
бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса
олиниши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим давлат
кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”
2005 йил 30 июндаги 152-сонли қарорига 7-илова билан тасдиқланган “Техноген
хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
Низом”нинг 5-бандига кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб
чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ
белгиланган хавфли ишлаб чиқариш объектларида рўй бериши мумкин бўлган
техноген ҳодисалар (ёнғинлар, портлашлар, хавфли зарарли моддаларни
ташқарига чиқариш, бинолар, иншоотлар, техник қурилмалар ва шу кабилар)
зоналари ҳамда:
а) радиоактив моддалар ва материаллар ишлаб чиқариладиган, улардан
фойдаланиладиган, улар қайта ишланадиган, ҳосил бўладиган, сақланадиган,
ташиладиган, йўқ қилиб ташланадиган объектлар;
б) барча турдаги саноат электр қурилмалари қўлланадиган объектлар;
в) гидротехника иншоотларидан, шу жумладан йирик корхоналар
чиқиндихоналари ва тиндиргичларидан фойдаланиладиган объектлар;
г) ионли нурланишлар манбаларидан фойдаланиладиган объектлар;
д) фавқулодда вазиятларга (сув, газ, иссиқлик ва электр энергияси
таъминотининг тўхтаб қолишига, уй-жой массивларини сув босишига,
канализация ва сувни тозалаш тизимларининг ишдан чиқишига) олиб келувчи
бузилишлар (зарарланишлар) содир бўлиши мумкин бўлган объектлар Техноген
хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри объектлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 221-моддаси 2-қисмига кўра, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги
фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари
бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тарафларнинг суд мажлисида берган
тушунтиришлари билан ҳақиқатан ҳам жавобгар фаолиятида Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Хоразм ҳудудий
бўлими ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Урганч тумани фавқулодда
вазиятлар бўлими томонидан ўрганишда тузилган маълумотномаларда
кўрсатилган камчиликларга йўл қўйганлиги, рухсат этишга оид талаб ва
шартларни бузганлиги, аниқланган ушбу камчиликларни шу кунга қадар бартараф
этмаганлиги ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра, суд аризачининг жавобгарга берилган рухсатноманинг амал
Protected by PDF Anti-Copy Free
қилишини олти ой муддатга тўхтатиш талабини асосли деб ҳисоблаб, ариза
(Upgradeлозим
to Pro Version
талабини қаноатлантиришни
топади.to Remove the Watermark)
Мазкур Кодекснинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра иш бўйича давлат божи
ундирилмайди, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд чиқимлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179, 220, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Арз қилинган талаб қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси
Хоразм
вилояти
ҳудудий
бошқармаси
томонидан
“Shovot avto gaz ta’minoti” масъулияти чекланган жамиятига 2023 йил
18 сентябрда берилган 131569-сонли рухсатнома (автомобилларга ёнилғи қуйиш
станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва
тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса)нинг амал қилиши олти ой
муддатга тўхтатилсин.
“Shovot avto gaz ta’minoti” масъулияти чекланган жамиятига
рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ
бартараф этилган тақдирда, унинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида
мурожаат этишга ҳақли эканлиги эслатиб ўтилсин.
“Shovot avto gaz ta’minoti” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси,
нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида апелляция
ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой муддат мобайнида кассация
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Мадрохимов