Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2521/94175 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый аноним
Source ID 012b37d2-b064-4e7a-af44-db65abb9349c Claim ID PDF Hash 324dc19280d1e87c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 63-моддаси ИПКнинг 63 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2521/94175-сонли иш А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Шеробод тумани 2025 йил 10 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, даъвогар вакили *** (25.10.2025 йилдаги №21-сонли ишочнома ва ID карта асосида) ҳамда жавобгар вакили *** (ишончнома ва ID карта асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “***га нисбатан ўзига тегишли бўлган 80 000 м2 ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга жавобгар “*** (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган 2 80 000 м ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириб бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 03.10.2025 йилдаги ажрими билан 4-1001-2521/94175-сонли иқтисодий иш судья Т.Р.Жаббаровнинг иш юритувига қабул қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили *** ўз тушунтиришида, даъво аризасини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида 26.06.2023 йилда №2-сонли ҳамда 25.06.2024 йилда №6-сонли шартномалар тузилганлигини, шартномаларга асосан жавобгар ўзига тегишли бўлган контейнер ва бошқа молмулкларини даъвогарга тегишли 80 000 м2 ер майдонида сақлаб келганлигини, ушбу шартномалар муддати тугагач жавобгар ўзига тегишли бўлган контейнер ва бошқа мол-мулкларини ер майдонидан олиб чиқиб кетганлигини, бироқ ер майдонини тозалаш ишларини амалга оширмаганлигини, ер майдонида тош, шағал ва бетон тўкиб ташланганлигини, даъво аризасини 14.11.2023 йилдаги ишончномага асосан ўзи имзолаб судга топширганлигини, ушбу ишончномадан бошқа ишончнома мавжуд эмаслигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни ҳамда жавобгар зиммасига ўзига тегишли бўлган 80 000 м2 ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириб бериш мажбуриятини юклашни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили *** ўз тушунтиришида, даъво талабини тан олмасдан, жавобгар номи 28.01.2025 йилдаги №2707926сонли аризага асосан “***дан “***” масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилганлигини, ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида даъвогар қайд этган шартномалар тузилганлигини ва Шеробод туманида қўёш панеллари ўрнатиш жараёнида даъвогарга тегишли ер майдонида корхонага тегишли мол-мулклар сақлаб келинганини, иш жараёни тугагач мулкларни олиб чиқиб кетишганликларини, бироқ тузилган шартномалар бўйича ер майдонини тозалаб бериш мажбуриятини олмаганликларини, лекин шунга қарамасдан даъвогар билан жавобгар ўртасида 01.11.2024 йилда № EXS BSE 2024-002-сонли сўндириш шартномаси тузилиб, ушбу шартномага асосан ҳудудни тозалаш ва қайта тиклаш ишларини амалга ошириш учун даъвогарга 2000 АҚШ доллари, шундан дастлаб 1000 АҚШ доллари аванс тўлаш, ишлар тўлиқ бажарилганидан сўнг қолган 1000 АҚШ доллари пул маблағини тўлаб бериш келишилганлигини, шунга кўра аванс тариқасида даъвогарга 1000 АҚШ доллари пул маблағлари тўлаб берилганлигини, бироқ даъвогар тозалаш ишларини амалга оширмасдан шартнома шартларини бажармаганлиги сабабли, қолган 1000 АҚШ доллари маблағ унга тўлаб берилмаганини, бундан кейин ҳам даъвогар билан бирга ишлашга ва низо юзасидан келишув тузишга рози эканликларини, бироқ даъвогар бунга розилик билдирмаганлигини, даъвогарнинг даъво аризаси асоссиз эканлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***га нисбатан даъвогарга тегишли бўлган 80 000 м2 ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириб бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Жавобгар вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотга кўра, жавобгарнинг номи 28.01.2025 йилдаги №2707926-сонли аризасига асосан “***дан “***” масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилган ва бу ҳолат тегишли Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинган. Шу сабабли суд, жавобгар “*** номини “***” масъулияти чекланган жамияти деб эътироф этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, мазкур даъво аризаси даъвогар вакили *** томонидан имзоланиб судга 10.08.2025 йилда тақдим этилган бўлсада, бироқ даъвогар вакили ***га даъвогар раҳбари *** томонидан даъво аризасини имзолаш ҳуқуқини берувчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат мавжуд эмас. Даъвогар вакили *** томонидан судга тақдим этилган 14.11.2023 йилдаги 7-сонли ишончномада ***га жамият номидан умумюрисдикция судларида иштирок этиш ва бошқа ваколатлар берилган бўлиб, мазкур ишончнома билан унга жамият номидан судларга даъво ариза киритиш ваколати берилган бўлсада, бироқ ушбу ишончноманинг амал қилиш муддати бир йил этиб белгиланган, яъни ишончноманинг амал қилиш муддати 14.11.2024 йилда тугаган. Шунга қарамасдан, даъвогар вакили *** даъвогар номидан даъво аризасини имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда, 10.08.2025 йилда судга даъво аризасини имзолаб судга тақдим этган кўринади. Ваҳоланки, ИПКнинг 63-моддаси биринчи қисмида, судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно, деб белгиланган. Мазкур ҳолатда даъво аризаси ваколатли шахс, яъни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан имзоланган деб ҳисоблаб бўлмайди. Зеро, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги белгиланган. Даъвогар вакили *** томонидан судга даъво аризасини имзолаш ҳуқуқини тасдиқловчи далилларни тақдим этолмади. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридагиларга асосан, суд даъво аризаси имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлигини ҳамда даъвогар вакили томонидан судга даъво аризасини имзолаш ҳуқуқи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги исботлаб берилмаганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Шунингдек, судга даъвогар адвокати *** томонидан 10.11.2025 йилдаги илтимоснома билан мурожаат қилиниб, унда ўзи Андижон вилоятида бўлганлиги сабабли суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш сўралган бўлсада, бироқ мазкур илтимоснома етарлича асослантирилмаганлиги ҳамда суд муҳокамасини қолдиришга асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига илова “Давлат божи ставкалари”нинг “б” кичик бандига кўра, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, даъвогардан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни, иш видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилганлигини инобатга олиб даъвогардан Ўзбекистон Республикаси олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,107,118,195,196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар адвокати ***нинг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 80 000 м2 ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - Ўзбекистон Республикаси бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ўндирилсин. Ажрим қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради, ажримдан норози тараф шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров