Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2502/7738 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID 0999ab71-d089-426e-96ec-8b1b41cf2716 Claim ID PDF Hash f8c046b9355f4550... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7738-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 10 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг суд мажлиси котиблигида, Шеробод тумани прокурори ёрдамчиси ***ҳамда даъвогар вакили ***(04.11.2025 йилдаги 39/398-сонли ишончнома ва 20.09.2024 йилдаги №6-к-сонли буйруқ асосида)ларнинг иштирокида, жавобгар ва учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари иштирокисиз, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар ***ҳисобидан 65 255 260 сўм қарздорлик ва 14 079 442,29 сўм устама (пеня) ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга жавобгар ***(матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида томонлар ўртасида “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш” шартномаси тузилганлиги, шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатига 65 255 260 сўм қарздорлик ва 14 079 442,29 сўм устама (пеня) вужудга келганлиги, қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилганини билдирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 65 255 260 сўм қарздорлик ва 14 079 442,29 сўм устама (пеня)ни ундиришни сўраган. Суднинг 17.10.2025 йилдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари узрли сабабларсиз келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан низони уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ***суддаги тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, судга даъво ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг, яъни 22.10.2025 йилдаги 3825301419-сонли тўлов ҳужжатига асосан 212 474 000 сўм ҳамда 22.10.2025 йилдаги 3825301418-сонли тўлов ҳужжатига асосан 800 000 сўм, жами 213 274 000 сўм қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб берилганлигини ҳамда ҳозирги кунда жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд эмаслигини маълум қилиб, бу ҳақдаги 10.11.2025 йилдаги 39/402-сонли маълумотномасини тақдим этиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, даъвогар вакилининг суддаги тушунтиришини ҳамда прокурор ёрдамчисининг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги фикрини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни топади. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда - ФК деб юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади деб белгиланган. ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Судга, учинчи шахс ***тумани ғазначилик хизмати бўлими томонидан 04.11.2025 йилдаги 31-22-202/31-02-33/81-сонли хати тақдим этилиб, унда даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти билан жавобгар ***ўртасида 28.02.2025 йилда тузилган 104 116 000 сўмлик шартномаси ***тумани Ғазначилик хизмати бўлими томонидан “ДМБАТ” ДМда рўйхатдан ўтказилган бўлиб, режалаштириш кам бўлганлиги сабабли 65 225 260 сўм қарздорлик вужудга келганлиги, ушбу қарздорликни бартараф этиш учун 28.10.2025 йилда қўшимча келишув тузилиб 203 991 000 сўм маблағлар тўлаб берилганлиги баён қилинган. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 25.02.2025 йилда 030413-сонли “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш” шартномаси (келгусида матнда Шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) жавобгарга электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб, жавобгарга электр энергияси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатига олдиндан тўланиши лозим бўлган электр энергия ҳақини ҳисобга олган ҳолда 65 255 260 сўм қарздорлик ва 14 079 442,29 сўм устама (пеня) вужудга келганлиги важи билан даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармонининг 8-банди тўртинчи хатбошида, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида, улар томонидан хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат тақдим этилган тақдирда эса — 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда, олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50-фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисобкитоб қилувчи истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади, деб белгиланган. Даъво аризасида қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга 22.09.2025 йилда юборилган №376-сонли талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик ихтиёрий бартараф этилмаганлиги кўрсатилган бўлсада, бироқ ишдаги ҳужжатлар ҳамда суд муҳокамасида аниқланишича даъво аризада ундирилиши сўралган 65 255 260 сўм қарздорлик ва 14 079 442,29 сўм устама (пеня) даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг, яъни 22.10.2025 йилдаги 3825301419-сонли тўлов ҳужжатига асосан 212 474 000 сўм ҳамда 22.10.2025 йилдаги 3825301418-сонли тўлов ҳужжатига асосан 800 000 сўм, жами 213 274 000 сўм қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб берилганлиги ва бу ҳолатлар иш ҳужжатларида мавжуд тўлов ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлиги аниқланди. Шу сабабли, суд даъво аризасининг 65 255 260 сўм асосий қарзни ундириш талаби бўйича жавобгар томонидан асосий қарздорлик ихтиёрий тўлаб берилганлиги ҳамда ҳозирги кунда асосий қарзи мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъво аризасининг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 14 079 442,29 сўм пеня ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.10-бандида, истеъмолчининг электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия копенсацияси учун таърифга устамалар, шунингдек ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисобкитоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилиши ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмаслиги, истеъмолчи шартномада кўрсатилган электр энергияси хажмини тўлиқ истеъмол қилмаган тақдида, аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб берилмаслиги ва электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олиниши, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланиши ва муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслигига келишилган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 47 110 350 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъво аризада ундирилиши сўралган 14 079 442,29 сўм устама (пеня) даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг, яъни 22.10.2025 йилдаги 3825301419-сонли тўлов ҳужжатига асосан 212 474 000 сўм ҳамда 22.10.2025 йилдаги 3825301418-сонли тўлов ҳужжатига асосан 800 000 сўм, жами 213 274 000 сўм қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб берилганлиги ва бу ҳолатлар иш ҳужжатларида мавжуд тўлов ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган. Шу боис суд, даъво аризасининг 14 079 442,29 сўм устама (пеня)ни ундириш талаби бўйича жавобгар томонидан устама (пеня) ихтиёрий тўлаб берилганлиги ҳамда ҳозирги кунда устама (пеня) қарздорлиги мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъво аризасининг устама (пеня) ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Юқоридаги асосларга кўра, суд даъво аризасининг 65 255 260 сўм асосий қарздорликни ҳамда 14 079 442,29 сўм устама (пеня)ни ундириш талаби бўйича жавобгар томонидан асосий қарздорлик ва пеня ихтиёрий тўлаб берилганлиги ҳамда ҳозирги кунда асосий ва пеня қарзи мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва бешинчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,236,237,263,333,468-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,127,128,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ***туман бўлимидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ***туман бўлимидан 1 586 694,05 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров