Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/14282 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый U IDJ N RV K R
Source ID bf518ff3-d6db-4b8a-8041-69d8509c557d Claim ID PDF Hash edf891db6686f49f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/14282-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 10 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг раислигида, Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакили С.Мирзкулов (ишончнома асосида), иштирокида, Гулистон туман прокурорининг даъвогар “ ududi l ktr t rm ql ri” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “U IDJ N RV K R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 54 622 014 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Гулистон туман прокурори (Прокурор) “ ududi l ktr t rm ql ri” АЖ (даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,, унда “U IDJ N RV K R” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан унга етказиб берилган электр-энергия учун 54 622 014 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 11 ноябрдаги 050802-сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартнома (шартнома) тузилганлиги, жавобгарнинг электр энергиясини ҳисоблаш ускунаси орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоб қилинганда 54 622 014 сўм асосий қарзни ташкил қилиши, даъвогарнинг жавобгарга 2025 йил 17 октябрда қарздорликни бартараф қилиш борасида талабнома берган бўлишига қарамасдан жавобгар мавжуд қарздорликни бартараф қилмаганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасидаги тузилган шартномага асосан жавобгарга электр энергияси етказиб берилганлиги, 2025 йил 1 октябрь ҳолатига 54 622 014 сўм асосий қарз ҳисобланганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари иштирокини таъминламади, даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Бинобарин, суд ажрими жавобгар манзилига “Гибрид почта” орқали юборилган. Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра прокурорнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг вакилининг тушунтиришларидан аниқланишича, даъвогар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 октябрь ҳолатига муддати ўтган 54 622 014 сўм асосий қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарни шартнома бўйича юзага келган қарздорлик суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирган ва ёзма равишда унга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловни бугунги кунга қадар асоссиз равишда амалга оширмай келган. Шу сабабли прокурор томонидан судга даъво аризаси киритилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисида талаб билдирилган. Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 54 622 014 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилганларга биноан суд, прокурорнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 54 622 014 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 54 622 014 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги, судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво баҳоси 54 622 014 сўмнинг 2 фоизи, яъни 1 092 440,28 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 127, 128, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Гулистон туман прокурорининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “U IDJ N RV K R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ ududi l ktr t rm ql ri” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 54 622 014 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “U IDJ N RV K R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1 092 440,28 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков