Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2504/10352 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID db3bbea2-7844-4e33-9449-8ffc83c1c9c7 Claim ID PDF Hash b7e862b0f40bdbc8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170- моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 535-моддаси аролик кодекси 535 code_article
аролик кодексининг 538-моддаси аролик кодекси 538 code_article
аролик кодекси 539-моддаси аролик кодекси 539 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Мазкур Кодекснинг 118-моддаси Мазкур Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Урганч шаҳри Судья: ***** Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар «*****» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «*****» хусусий корхонасидан ***** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили *****(2025 йил *****-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар «*****» масъулияти чекланган жамияти Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб жавобгарлар «*****» хусусий корхонасидан ***** сўм асосий қарз, ***** сўм пеня, жами ***** сўм ундиришни сўраган. Бугунги иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170- моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ушбу ҳолатда ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар қарзини тўламаганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжат-далилларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил *****-сонли ижара шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра даъвогар томонидан ***** бир йил муддатга ижарага берган. Ушбу шартномага кўра жавобгар даъвогарга ҳар ойига *****сўмдан ижара ҳақи тўловини амалга ошириши лозим бўлган. Жавобгар ижар ҳақини тўламаганлиги оқибатида ***** сўмлик қарздорлик юзага келган. Тарафлар ўртасидаги қарздорлик ишдаги шартнома, ҳисоб фактуралар ҳамда солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан кейин даъвогар юқоридаги талаб билан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 538-моддасига кўра, мол-мулкини ижарага бериш ҳуқуқи шу мол-мулк эгасига тегишлидир. Фуқаролик кодекси 539-моддасига асосан мулк ижараси шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Мулк ҳуқуқининг келгусида ижарачига ўтишини назарда тутувчи мулк ижараси шартномаси, бундай мулкнинг олди-сотди шартномаси учун назарда тутилган шаклда тузилади. Ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. Даъвогар ижара объектини бир йилдан ошмаган муддатга берган. Ушбу қонун нормасига асосланиб, суд даъвогарнинг жавобгардан ***** сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан давлат божини жавобгар тараф зиммасига юклашни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан ***** сўм пеня ундиришни талаб қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан ***** сўм пеня ундириш талабини даъвогарнинг ўзи вақтида қарздорликни ундириш чораларини кўрмаганлигини ва пенянинг ўсишига сабабчи эканлигини инобатга олган ҳолда камайтириб ***** сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни ва ушбу талаб бўйича давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги кўрсатилган. Мазкур Кодекснинг 118-моддасига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ***** сўм асосий қарз, ***** сўм пеня ва ***** сўм олдиндан тўланган давлат божи ҳамда ***** сўм почта харажати ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*****» хусусий корхонасидан даъвогар «*****» масъулияти чекланган жамияти фойдасига ***** сўм асосий қарз, ***** сўм пеня ва ***** сўм олдиндан тўланган давлат божи ҳамда ***** сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *****