Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2502/7681 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0db04ee3-d4fb-42a2-a20b-089eccea187b Claim ID PDF Hash 333d26320c5f096b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил 10 ноябрь Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар **** хусусий корхонасидан 35 690 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён қилинишича, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда **** хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 26 февралда 12-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар мажбуриятларини бажариб, жавобгарга жами 35 690 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилмасдан тўловлар амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги юзага келди. Даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилгандан сўнг даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 35 690 000 сўм қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили суд мажлиси кунига қадар жавобгар қарздорликни тўлиқ тўлаганлигини айтиб, тўлов ҳужжатини тақдим қилди ҳамда тўланган суд харажатларини ундириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади, ўз фикрларини, эътирозларини тақдим қилмади. Суд жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 26 февралда 12-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Мазкур шартномага кўра даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган миқдор ва нархларда умумий нархи ҚҚС билан 35 690 000 сўмлик ёнғинни 2 олдини олувчи (огнетушитель, пожарный щит, рукава) жихозларини етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб олишга келишилган. Шартноманинг 2.2-бандига асосан жавобгар 10 кун мобайнида маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2024 йил 22 августдаги 60-сонли электрон ҳисобварақ-фактураси билан 29 490 000 сўмлик, шу кундаги 61-сонли электрон ҳисобварақ-фактураси билан 6 200 000 сўмлик, жами 35 690 000 сўмлик маҳсулот етказиб берган. Аммо жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан, олинган маҳсулотлар учун тўловларни амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 35 690 000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Етказиб берилган маҳсулот ҳақини ихтиёрий тўлаш ҳақида даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 9 октябрь куни юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар жавобгардан 35 690 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасида низо маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 35 690 000 сўм асосий қарздорлиги тарафлар томонидан тасдиқланган шартнома, маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисидаги электрон ҳисобварақ-фактуралар, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари, солиштирма далолатнома ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли, бироқ даъво ариза судга топширилганидан сўнг, жавобгар томонидан олинган маҳсулотлар ҳақи тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган. Бу даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва 2025 йил 5 ноябрдаги 122-сонли тўлов топшириқномаси билан тасдиғини топган. Шу сабабли суд даъвогарнинг 35 690 000 сўм қарзни ундириш 3 тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Жавобгар тўловларни суд мажлиси кунига қадар, бироқ даъвогар судга мурожаат қилганидан сўнг амалга оширганлигини сабабли, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 713 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. **** хусусий корхонаси ҳисобидан **** масъулияти чекланган жамияти фойдасига 713 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** хусусий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтгандан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига 1(бир) ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 6(олти) ой муддат ичида кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья ****