← Назад
Решение #2849443 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7750-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 10 ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг суд мажлиси котиблигида,
Шеробод тумани прокурорининг ёрдамчиси ***ва даъвогар вакили ***
(20.01.2025 йилдаги 39-51/114-сонли ишончнома асосида) ҳамда жавобгар
вакили *** (10.11.2025 йилдаги 2-сонли ишончнома ва 03.11.2025 йилдаги 3сонли буйруқ асосида)ларнинг иштирокида, Шеробод туман прокуратурасининг
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 173 471 665 сўм электр
энергиясидан мавжуд қарздорликни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган
иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Шеробод туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти (матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатини кўзлаб,
жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда “Жавобгар” деб
юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъво
аризасида томонлар ўртасида “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик
мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш” шартномаси тузилганлиги,
шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб
бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз
вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги, жавобгар
(истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги
натижасида 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатига 173 471 665 сўм электр
энергиясидан қарздорлик вужудга келганлиги, қарздорликни тўлаб бериш
борасида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган огоҳлантириш хати ҳам
оқибатсиз қолдирилганини билдирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
173 471 665 сўм электр энергиясидан мавжуд қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабини қувватлаб,
жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ тўлаб берилганини инобатга олиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
судга киритилган даъво аризаси 173 471 665 сўм асосий қарздорликни ундириш
деб нотўғри кўрсатиб кетилганини, аслида жавобгарнинг даъвогар олдида
2025 йил ҳолатига 79 005 354,40 сўм электр энергиясидан қарздорлиги
мавжудлигини, бироқ судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг,
яъни 31.10.2025 йилда ушбу мавжуд асосий қарздорлик бўйича жавобгар
томонидан жами 92 000 000 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилганини
билдириб, ҳозирги кунда жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд
эмаслигини маълум қилиб, бу ҳақдаги 04.11.2025 йилдаги 39/51-2039-сонли
маълумотномани судга тақдим этиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
аризасини тан олмасдан, жавобгар томонидан 31.10.2025 йилда ушбу мавжуд
асосий қарздорлик бўйича жавобгар томонидан жами 92 000 000 сўм миқдорида
тўловлар амалга оширилганини билдириб, ҳозирги кунда жавобгарнинг даъвогар
олдида қарздорлиги мавжуд эмаслигини маълум қилиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри
амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши
лозим деб тушунтириш берилган.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 07.01.2025 йилда 275704-сонли “Электр
энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган
истеъмолчиларга сотиш” шартномаси (келгусида матнда Шартнома деб
юритилади) имзоланган.
Шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) жавобгарга электр
энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган
энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб, электр
энергияси етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя
қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатига олдиндан
тўланиши лозим бўлган электр энергия ҳақини ҳисобга олган ҳолда жами
79 005 354,40 сўм қарздорлик вужудга келган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 май кунидаги
“Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида
тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5059-сонли Фармонининг 8-банди тўртинчи хатбошида, 2017 йилнинг
1 июлидан бошлаб истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида, улар томонидан хабардор қилиш
тартиби орқали тегишли мурожаат тақдим этилган тақдирда эса — 50 фоизлик
олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда, олдиндан ҳақ
тўланмаган, шунингдек, 50-фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисобкитоб қилувчи истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб
амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ
тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади, деб
белгиланган.
Қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга
17.09.2025 йилда юборилган 39/51-895-сонли огоҳлантириш хати жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик ихтиёрий баратараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда - ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади деб белгиланган.
ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортишга йўл қўйилмайди.
Шеробод туман прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “***”
масъулияти чекланган жамиятидан 173 471 665 сўм қарздорликни
ундириш сўраган бўлсада, иш ҳужжатларига илова қилинган 01.09.2025
йилдаги 082522223275704-сонли тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган
солиштирма далолатномадан кўринишича жавобгарнинг даъвогар
олдида, жами 79 005 354,40 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.
Бундан кўринадики, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилишда,
01.09.2025 йилдаги 082522223275704-сонли тарафлар ўртасида ўзаро
тасдиқланган солиштирма далолатномага кўра жавобгарнинг даъвогар олдида,
жами 79 005 354,40 сўм қарздорлиги мавжудлиги ҳолатига аниқлик
киритилмаган ва даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритишда бу ҳолатга
эътиборга олинмаган.
Зеро, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни
исботлаши керак.
Шу сабабли, суд даъво аризасида ундирилиши сўралган 173 471 665 сўм
асосий қарздорлик суммасининг жавобгар томонидан ушбу асосий
қарздорликнинг 79 005 354,40 сўми 01.09.2025 йилдаги 082522223275704-сонли
тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган солиштирма далолатномага асосан тан
олинганлигини ва мазкур қарздорлик ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан
ҳам ўз исботини топганлигини инобатга олиб, даъво талабининг 79 005 354,40
сўм асосий қарздорликни ундириш қисмини асосли деб ҳисоблашни, бироқ
жавобгар томонидан ушбу асосли деб топилган 79 005 354,40 сўм асосий
қарздорлик суммаси даъвогар томонидан судга даъво ариза билан мурожаат
қилинганидан сўнг, яъни 31.10.2025 йилда ихтиёрий тўлаб берилганлигини
инобатга олиб, уни қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабининг
94 466 310,60 сўм ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни рад этишни, даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисми
бўйича давлат божини даъвогар зиммасига, даъвонинг қаноатлантирилган қисми
бўйича давлат божини ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра суд, иш бўйича суд харажатларини ундиришни муҳокама
қилиб, даъвогарнинг қаноатлантирилган даъво талаби бўйича олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
ундиришни ҳамда қаноатлантирилган суммага нисбатан ҳисобланган
1 580 107,09 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
бюджетига ундиришни, шунингдек даъво талабининг асоссиз деб ҳисобланиб,
шу сабабли қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича 1 889 326,21 сўм давлат
божини даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234,236,237,468-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68,118,127,128,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
Ўзбекистон Республикаси бюджетига:
- жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 1 580 107,09 сўм
давлат божи;
- даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан
1 889 326,21 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров