Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2501/8048 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья XUSANOV SAIDMUROD JURAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f2205ded-fa90-488b-87e3-70c6db80ac20 Claim ID PDF Hash 80408404920d405e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 330-моддаси ФКнинг 330 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2501/7755-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 3 ноябрь **** тумани **** туманлараро иқтисодий суди судьяси ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдураҳмоновнинг котиблигида, даъвогар вакили иштирокисиз, жавобгар вакили иштирокисиз, низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари иштирокисиз, даъвогар “****” акциядорлик жамиятининг жавобгар **** ҳисобидан **** сўм муддати ўтган қарздорликни ва **** сўм устама (пеня) ҳамда олдиндан тўланган почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни **** туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб, чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар «****» акциядорлик жамияти (матнда - даъвогар деб юритилади), жавобгар жавобгар **** (матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъво аризасида томонлар ўртасида **** йилда ****-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси” тузилганлиги, шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида жами **** сўм асосий қарздорлик вужудга келиб, жавобгардан даъвогар фойдасига **** сўм асосий қарздорлик ва **** сўм пеня жами **** сўм ундириш сўралган. Суднинг 17.10.2025 йилги 4-1902-2501/7755-сонли иш ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этмаган даъвогар ариза тақдим этиб, ўз вакили иштирокисиз кўришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида гибрид почта орқали хабардор қилинган даъвогар суд мажлисини ўз вакил иштирокини таъминламади. Суд, ишни Ўзб. Рес. ИПКнинг 170-моддаси 2-қисмига кўра даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этмаган жавобгар ариза тақдим этиб, ўз вакили иштирокисиз кўришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида гибрид почта орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисини ўз вакил иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, ишни Ўзб. Рес. ИПКнинг 170-моддаси 3-қисмига кўра палата вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Сурхондарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси 1-қисмига кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 1-қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 2-қисмига кўра ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридантўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида **** йилда ****-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномалари” (келгусида матнда шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб, электр энергияси етказиб берилган. Жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида **** сўм асосий қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш орқали низони ўзаро муроса йўли билан ҳал этиш юзасидан жавобгарга 22.09.2025 йилда юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарнинг даъвогардан қарздорлиги факти, иш бўйича тўпланган ҳужжатлар, хусусан шартнома, талабнома, 01.09.2025 йилги ўзаро қарздорликни таққослаш далолатномаси ва бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топди. Жавобгар даъво судга топширилганидан кейин хам тўловни амалга оширмаган ва қарздорлик **** сўмни ташкил этади ва суд ушбу тўланмаган қисмини ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан **** сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига асосан, мажбурият мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 3.12-бандига кўра Истеъмолчи тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. ФК 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб суд, талаб қилинган пеняни тўлиқ қаноатлантиришни этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда - ФК деб юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади деб белгиланган. ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эсаиш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Даъвогар суд мажлисига тақдим этган маълумотларга кўра жавобгар даъвогар олдидаги қарзини бартараф этмасдан, қарздорлик суд мажлиси куни ҳолатига тўланмаганлиги маълум қилинган. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 330-моддаси биринчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандида “EHN T”га уланган ёки олдиндан ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаши асосида амалга оширилиши белгиланган. Ўз. Рес. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига **** сўм асосий қарздорликни, **** сўм пеня ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, **** сўм давлат божини ва 41 200 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15, 55, 138моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, судҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар **** даъвогар «****» акциядорлик жамияти фойдасига **** сўм асосий қарздорлик ва **** сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. ****дан Республика бюджетига **** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши мумкин. Раислик этувчи, судья ****