← Назад
Решение #2849461 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| нинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7674-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
10.11.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар вакили
А.Боймурадов (11.02.2025 йилдаги 21-соноли ишончнома асосида), жавобгар
вакили У.Маматқулов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар "Jizz x
vil ti H kimligi Y g n Bu urtm hi Xizm ti Injiniring K m ni si" D vl t
Unit r K rx n siнинг жавобгар "S ngz r Bul q"
s`uli ti Ch kl ng n J mi tiга
нисбатан берилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар "Jizz x vil ti H kimligi Y g n Bu urtm hi Xizm ti Injiniring
K m ni si" D vl t Unit r K rx n si (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "S ngz r Bul q"
s`uli ti Ch kl ng n J mi ti (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 31.619.976 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг молиявий
ахволини инобатга олиб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳозирги кундаги молиявий
ахволини инобатга олиб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини
камайтиришни сўради.
Суд тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 05.11.2024 йил 123641-сонли
пудрат шартномаси тузилган. Шартномага асосан жавобгар "S ngz r Bul q"
s`uli ti Ch kl ng n J mi ti Мирзачўл тумани 12-сон мактабнинг том
қисмини алмаштириш ва синф хоналардаги яроқсиз аҳқволга келган пол
қисмини таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини олган. Шартноманинг
11-бандида пудратчи мазкур шартномага 1-илова қилинадиган молиялаштириш
жадвалига мувофиқ биринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб ишларни
бажаришга киришиши, 12-бандида танлов савдолари натижаси бўйича
аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан эътиборан
50 кунни ташкил этиши ҳамда ишларни бошлаш санаси биринчи аванс
ўтказилган кундан ҳисобланиши белгиланган. Шартномага мувофиқ жавобгарга
15.11.2024 йил 69.525.875 сўм ва 20.11.2024 йилда 88.063.660 сўм бўнак (аванс)
берилганлиги боис, ушбу шартноманинг 11-12 бандларига кўра, биринчи бўнак
берилган сана 15.11.2024 кунидан ишни бошлаб 50 кун муддат ичида ёки
05.01.2025 йилга қадар шартномани тўлиқ бажариш шарт бўлган. Аммо
жавобгар шартнома шартларини бузиб, объектни 05.01.2025 йилга қадар
топширилиши лозим бўлсада, объектда бажарилиши лозим бўлган 351.333.069
сўмлик ишларни 18 кунга кечиктирган.
Шартноманинг 65-бандида пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш
бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5
фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект
шартномавий жорий қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 31.619.976 сўм сўм пеня ва олдиндан тўланган суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда– ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Шунингдек, даъвогарнинг жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида
бажарилмаганлиги ва вужудга келган пеняни тўлаб беришлик тўғрисидаги
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Суд
жавобгар
томонидан
мажбуриятлар
лозим
даражада
бажарилмаганлиги иш материалларидаги счёт фактуралар билан ўз тасдиғини
топган деб ҳисоблайди.
ФК 263-моддаси биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар кредитор
қонунда қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорнинг 1-бандига кўра,
мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда
иқтисолий судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси,
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун
ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шу сабабли суд, жавобгарнинг моддий аҳволини ўрганиб чиқиб,
даъвогарнинг 31.619.976 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини қисман
4.500.000 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
ИПКнинг 26, 118, 170, 176-178, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "S ngz r Bul q"
s`uli ti Ch kl ng n J mi ti ҳисобидан
даъвогар "Jizz x vil ti H kimligi Y g n Bu urtm hi Xizm ti Injiniring
K m ni si" D vl t Unit r K rx n si фойдасига 4.500.000 сўм пеня ва 41.200 сўм
почта харажати;
- Республика бюджетига 632.399,52 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах
вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки
ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация
тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев