Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/8948 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7ddb017a-81c8-4a16-9f98-f9915c70996c Claim ID PDF Hash 35fb8e6827e1288e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8948-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 10 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” АТБ манфаатида жавобгар “***” фермер хўжалигидан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “***” АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)дан 24.846.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 3.103.000 сўм фоиз қарзи, жами 27.949.000 сўм кредит қарзини ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган палата ва тарафлар вакили иштирокини таъминлашмади. Палата даъво аризасини ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 7 февралда кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга 2024 йил пахта хом-ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида 2025 йил 1 апрелга қадар муддатга йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 58.172.400 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга 58.172.400 сўм миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар кредитни қайтариш жадвалига кўра кредит асосий қарзи ва фоизларини ўз вақтида тўламаган. Кредитни қайтариш муддати тугаган. Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 22 сентябрь куни ҳолатида 24.846.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 3.103.000 сўм фоиз қарзи, жами 27.949.000 сўм кредит қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур кредит қарзини тўлаш ҳақида юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан банк ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 24.846.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 3.103.000 сўм фоиз қарзи, жами 27.949.000 сўм кредит қарзи иш ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк маълумотномаси, банк айланмасидан кўчирма ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Бугунги кунда кредит шартномасига асосан кредит қарзини қайтариш муддати ўтган. Демак, мазкур ҳолатда даъво талаблари асосли ҳисобланади. Суд мажлиси кунига қадар даъво аризасида кўрсатилган кредит қарзи тўланмаган. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 558.980 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалигидан даъвогар “***” АТБ фойдасига 24.846.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 3.103.000 сўм фоиз қарзи, жами 27.949.000 сўм кредит қарзи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалигидан республика бюджетига 558.980 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья *** 2