Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8992 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 1202c7d0-0720-4d83-b668-0e136df0b6b7 Claim ID PDF Hash cfb03384a714024e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддаси ажримда жавобгарга ИПК 2034 law
Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддаси Шу сабабли суд ишни ИПК 2034 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8992-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 10 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “***” фермер хўжалигидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғ- рисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)дан 822.012 сўм асосий қарз ва 411.006 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 15 мартда 414-сонли нефть маҳсулотларини етказиб бериш шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан нефть маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, “Истеъмолчи” (жавобгар) етказиб бериладиган нефть маҳсулоти учун 100 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши лозимлиги белгиланган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жами 833.682,59 сўмлик нефть маҳсулоти етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, маҳсулот ҳақи учун қисман тўлов амалга оширилиб, қолган махсулот ҳақи учун тўловни амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 822.012 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 822.012 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, талабнома хати ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд даъвогарнинг 822.012 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартноманинг 5.4-бандига асосан маҳсулот ҳақи учун ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун 411.006 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Пеня суммаси шартнома шартига кўра қарздорлик кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар қарздорликни ундириш чораларини ўз вақтида кўрмаганлиги ва маҳсулотни олдиндан тўловсиз етказиб берганлиги учун пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги ва тарафларнинг мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман 200.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли 2 бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалигидан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 822.012 сўм асосий қарз, 200.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалигидан республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья *** 3