← Назад
Решение #2849529 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5672-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 10 ноябр
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, Сирдарё
тумани прокуратураси даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”
акционерлик жамиятининг манфаатида жавобгар “Тоғнинг яшил кўрки” фермер
хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 14 520 822 сўм асосий
қарз, 1 943 212 сўм қўшимча тўловлар ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги
учун ҳисобланган 389 301 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризани
тарафлардан Сирдарё тумани прокурори ёрдамчиси А.Джайнаров, даъвогар
вакили П.Заҳидов (2025 йил 20 июндаги G'E-06/0631-сонли ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Сирдарё туман прокуратураси “HUDUDIY ELEKTR
TARMOQLARI” акционерлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Тоғнинг яшил кўрки” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 14 520 822 сўм асосий
қарз, 1 943 212 сўм қўшимча тўловлар ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги
учун ҳисобланган 389 301 сўм пеня жами 16 853 335 сўмни ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 127, 128,
170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар
(вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, фойдаланган электр энергияси учун жавобгар
томонидан шартномада назарда тутилган ҳақ тўлаб берилмаганлигини маълум
қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган манфаати кўзланган шахс ишончли вакили
жавобгар билан ўрталарида 2025 йил 13 февралда электр таъминоти бўйича
шартнома имзоланганлигини ва шартномага мувофиқ электр энергияси етказиб
берилганлигини, жавобгар фойдаланилган электр энергияси ҳақини ўз вақтида
тўламасдан келаётганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
ишда иштирок этувчи прокурор ва тараф вакилининг кўрсатувларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро
этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
13 февралдаги электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ
даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар
(истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра EHNATга уланган ёки олдиндан
ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга
оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 сентябрь ҳолатига
14 520 822 сўм асосий қарз, 1 943 212 сўм қўшимча тўловлар ўз вақтида тўловни
амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 389 301 сўм пеня жами 16 853 335 сўм
қарздорлик пайдо бўлган.
Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар томонидан
юборилган талабнома ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр
энергетикаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр
энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда
ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Даъвогарнинг 14 520 822 сўм асосий қарзни ундириш талаби
юқоридагиларга асосан асослидир.
Жавобгар томонидан жорий йилнинг август ойида шартномавий
миқдордан ортиқча электр энергияси истеъмол қилганлиги учун
1 943 212 сўм тўлов қўшимча ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йил
319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари”нинг 85-бандида электр энергияси истеъмоли шартномавий
миқдордан 10 фоиздан ортишига йўл қўйса белгиланган тарифнинг икки бара
бари қўлланиши белгилаган. Шу асосда 1 943 212 сўм жавобгарга қўшимча
тўлов ҳисобланган ва ушбу суммани ундиришни суд лозим ҳисоблайди.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 389 301 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг,
абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан истеъмолчи етказиб
берилган энергия учун шартномада белгиланган муддатларда тўловни амалга
оширмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи
миқдорида, бироқ жами қарздорликнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда
пеня тўлашлиги белгиланган.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, суд даъвогарнинг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан асосли деб
ҳисоблайди ва 1 078 597 сўм пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 14 520 822 сўм асосий қарз, 1 943 212 сўм
қўшимча тўловлар ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган
389 301 сўм пеня жами 16 853 335 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги
мавжуд ҳужжатлар, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини
топган. Шунга кўра, даъво талабини қаноатлантирилиши лозим.
Суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ИПКнинг 118-моддасига
асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига
юклаб, Республика бюджетига ундиришни, манфаати кўзланган шахс томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси 8,
234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар
“HUDUDIY
ELEKTR
TARMOQLARI”
акционерлик
жамиятининг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Тоғнинг яшил кўрки” фермер хўжалиги ҳисобидан:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамияти фойдасига
14 520 822 сўм асосий қарз, 1 943 212 сўм қўшимча тўловлар ўз вақтида тўловни
амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 389 301 сўм пеня жами
16 853 335 сўмни қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик
муддатда кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
У.Курбанов