← Назад
Решение #2849530 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил 10 ноябрь
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ****
акциядорлик жамиятининг жавобгар **** фермер хўжалиги ҳисобидан
43 773 274 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
ишни даъвогар вакили **** (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён қилинишича, **** акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) ва **** фермер хўжалиги (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар учун
электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона
истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва
истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини
жавобгар ўз вақтида тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида
43 773 274 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини
жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан
юзага келган 43 773 274 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қаноатлантиришни сўраб, суд
мажлиси кунига қадар ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим қилди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади ёки даъво аризаси юзасидан фикрнома, эътироз тақдим
қилмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига
асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганган ҳолда уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади:
иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва
жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган.
2
Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра
даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб
бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр
энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса
шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган
электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган ва 2025 йил
1 сентябрь ҳолатига 59 660 794 сўм қарздорликка йўл қўйган, шундан
муддати ўтгани 43 773 274 сўмни ташкил қилади.
Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги жавобгарга
юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши
белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 43 773 274 сўм муддати
ўтган қарздорликни ундириш тўғрисидаги талаби асосли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, учинчи қисмида
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 43 773 274 сўм
қарздорлик ва 41 200 сўм суд-почта харажатлари, Республика бюджетига
875 465,48 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
3
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар **** фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар ****
акциядорлик жамияти фойдасига 43 773 274 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм
суд-почта харажати ундирилсин.
Жавобгар **** фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
875 465,48 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди
орқали Наманган вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ой муддат ичида аппеляция тартибида ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****