← Назад
Решение #2849562 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| Ушбу кодекси | 744 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/8880 - сонли иқтисодий иш
Чуст тумани
Судья – Д.Соатов
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
2025 йил 10 ноябрь
Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Соатовнинг
раислигида, О.Мирзакуловнинг котиблигида, Савдо - Саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – AAAA манфаатида,
жавобгар – “BBBBB” МЧЖга нисбатан муддати ўтган кредит фоизи
5.700.000 сўм, муддати келмаган кредит фоизи 100.000.000 сўм муддатли
кредит асосий қарзини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили – XXXXX, жавобгар вакили –
YYYYYларнинг иштирокида, очиқ суд мажлисида Чуст туманлараро
иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
аниқлади:
Савдо-Саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
– AAAA манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар - “BBBBB” МЧЖга нисбатан муддати ўтган кредит фоизи 5.700.000
сўм, 100.000.000 сўм муддатли кредит асосий қарзини муддатидан олдин
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ
қўллаб қувватлади.
Жавобгар вакили даъво талабини тўлиқ тан олди.
Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар ва жавобгар вакилининг
кўргазмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар – AAAA ва жавобгар “BBBBB” МЧЖ ўртасида, 84 ой муддатга, 18% фоиз устама тўлаш шартни
билан, 100.000.000 сўм миқдорида гавровсиз кредит ажратиш бўйича
21.08.2024 йилда кредит шартномаси имзоланган.
Кредит шартномасига асосан жавобгарга кредит маблағи ўтказиб
берилган.
Мазкур кредит шартномаси шартларига кўра, ажратилган кредитни
тақдим этилган муддатли мажбуриятномаларга ёки кредитни қайтариш
жадвалига ва кредит шартномаси шартларида белгиланган муддатларга
мувофиқ қайтариши кўрсатилган.
Жавобгар томонидан шартнома талаблари бузиб келинганлиги, оқибатда
муддати ўтган кредит қарздорлиги вужудга келган.
Банк томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлса-да, жавобгар
шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан, кредит ва унга ҳисобланган
фоиз тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган.
Банк мониторинг ходимлари томонидан кредитнинг мақсадлилиги
ўрганилган.
Мониторинг натижасида кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги
тўғрисида мониторинг хулосаси тузилган.
1
Ушбу қарздорлик иш ҳужжатларда мавжуд бўлган кредит шартномаси,
қайтариш графиги, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топади.
Даъвогар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизларнинг ўз вақтида
тўлашлик учун жавобгарга ёзма мурожаатлар қилинган бўлса-да, лекин
жавобгар томонидан ушбу мурожаатлар оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар манфаатида палата иқтисодий судга мурожаат қилиб,
қарздорликни ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномадан кўринишича,
бугунги кун ҳолатига кредит қарздорлиги ошган.
Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Кредит шартномасига кўра, ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз ва
фоизлар тўланмаганда, банк кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни
муддатидан олдин ундириши мумкин.
Жавобгарнинг кредитни қайтариш графигига риоя қилмасдан
қарздорликка йўл қўйганлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва далиллар
билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда
тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан биргаликда муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ушбу кодексининг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича
тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
Қарори 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи
ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит
ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит
линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни
қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган
ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса,
ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин
қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
2
Бироқ, суд мажлиси жараёнида жавобгар вакили иштирок этмади ва
тўлов интизомини бузмаганлиги ҳолатини исботлаб бермади.
Шартноманинг 5.1.3. – бандида, банк кредит маблағларидан мақсадсиз
фойдаланилганда қарзни муддатидан олдин ундириш ҳуқуқига эга эканлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонун
иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб,
2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида
ундирилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризаси тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар – “BBBBB” МЧЖ хисобидан даъвогар – AAAA фойдасига муддати
ўтган кредит фоизи 5.700.000 сўм, 100.000.000 сўм муддатли кредит асосий
қарзини муддатидан олдин ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатини ундиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
ҳамда Республика бюджетига 2.114.000 сўм давлат божи ундиришни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси
ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг
113, 118, 176, 180 - моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “BBBBB” МЧЖ хисобидан, даъвогар – AAAA фойдасига
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва муддати ўтган кредит
фоизи 5.700.000 сўм, 100.000.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи жами
105.700.000 сўм кредит қарзи муддатидан олдин ундирилсин.
Жавобгар - “BBBBB” МЧЖдан Республика бюджетига 2.114.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти
(протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Судья
Д.Соатов
3