← Назад
Решение #2849564 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9205-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 10 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Қодиров раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “************” МЧЖ
манфаатида жавобгар “************” фермер хўжалигидан 12 075 260 сўм асосий
қарз ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили **** (ишончнома
асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “************” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “************”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 12
075 260 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан жавобгар фермер хўжалигига ёнилғи маҳсулотлари етказиб
берилганлигини, бироқ етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини жавобгар
томонидан тўланмаганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Палата ва жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128,
170-моддаларига асосан ишни палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024-йил
1-декабрда Ф-4881-сонли “Нефт маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш
тўғрисида”ги шартнома тузилган.
Шартнома
шартларига
кўра
даъвогар
“Сотувчи”
жавобгар
“Истеъмолчи”нинг буюртмасига асосида тегишли русум ва миқдордаги нефт
маҳсулотларини қуйиш ва юклаб бериш, “Истеъмолчи” эса етказиб берилган нефт
маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятларини олишган.
Даъвогар жавобгарга шартномага асосан маҳсулотларни етказиб берган
бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятларини лозим даражада
бажарилмасдан тўловлар амалга оширилмаган.
Натижада тарафлар ўртасида шартномалар бўйича 12 075 260 сўм
қарздорлик юзага келган.
Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб палата даъвогар манфаатида судга ушбу
даъво ариза билан мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби қисман асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда - ФК)
8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Бироқ,
даъвогар
даъво
аризасида
жавобгар
ҳисобидан
12 075 260 сўм қарздорликни ундиришни сўраган бўлса-да, тарафлар ўртасида
тасдиқланган 2024-йил 31-декабрдаги К100-0036451-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 1 845 107,48 сўмлик, К100-0036488-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан
4 309 497,70 сўмлик жами 6 154 605,18сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги
аниқланди.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгарга етказиб берилган маҳсулот қийматидан
келиб, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 6 154 608,18 сўм қарздорликни ундиришни, даъвони қолган
қисми асоссиз деб ҳисоблаб қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 154 605,18сўм асосий
қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, Республика бюджетига эса
412.000 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 437моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179,
186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “************” фермер хўжалиги ҳисобидан:
даъвогар “************” МЧЖ фойдасига 6 154 605,18сўм асосий қарз ва
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Қодиров