← Назад
Решение #2849567 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФК | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/13968-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 10 ноябр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар “********” АЖнинг
жавобгар «********» фермер хўжалигидан 56 202 000 сўм асосий қарзни ва
28 101 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Жиззах туманлараро иқтисодий судининг
биносида, очиқ суд мажлисида, даъвогарнинг вакили
(ишончнома
асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“********” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«********» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади)дан 56 202 000 сўм асосий қарзни ва тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 4.2-бандига асосан хисобланган 28 101 000 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили “********” МЧЖ ва
жавобгар ўртасида тузилган бошоқли дон олди-сотди шартномаси бўйича
якуний
ҳисоб-китобга
кўра
жавобгар
“********”
МЧЖдан
56 202 000 сўм қарз бўлиб қолганлигини, даъвогар ва “********” МЧЖ
ўртасида 2025 йил 12 апрелда тузилган 05-сонли талаб қилиш ҳуқуқидан
учинчи шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартномага асосан
жавобгардан
56 202 000 сўм қарздорликни талаб қилиш даъвогарга ўтганлигини, шу
сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилганлигини, лекин жавобгар суд мажлисига қадар қарздорликни тўлаб
бермаганлигини маълум қилиб, шунга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Суд ИПКнинг 127-129,170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
барча суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан вужудга келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекс 449моддасининг биринчи қисмига асосан Сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, “********” МЧЖ ва жавобгар ўртасида бошоқли дон харид қилиш
бўйича фьючерс шартномаси тузилган.
Шартнома бўйича “********” МЧЖ томонидан жавобгарга буғдой
ҳосили етиштириш учун менерал ўғитлар ва бошқа ресурслар етказиб
берилган. Натижада якуний ҳисоб-китобга кўра жавобгар “********”
МЧЖдан 56 202 000 сўм қарз бўлиб қолган.
Даъвогар ва “********” МЧЖ ўртасида 2025 йил 12 апрелда тузилган 05сонли талаб қилиш ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги
шартномага асосан жавобгардан 56 202 000 сўм қарздорликни талаб қилиш
даъвогарга ўтган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Суд муҳокамасига қадар ҳам жавобгар қарзларни тўлаб бермаган ёхуд
мазкур қарзларни инкор этувчи далилларни хам судга тақдим этмади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги
қайд этилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 56 202 000 сўм асосий қарзни
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
Даъвогар шартноманинг 4.2-бандига мувофиқ “Хўжалик” “Тайёрловчи”га
муддатини ўтказиб юборрган хар бир кечиктирилгарн кун учун тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгилаганлиги асоси
билан
жавобгардан
28 101 000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши
кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд хисобланган пенянинг мажбурият бузилиш оқибатларига
номутаносиблигини, қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек,
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, пенянинг адолатли миқдорини
белгилаб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни 7 868 280 сўм
қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга мувофиқ, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан
тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ҳамда жавобгардан Республика
бюджетига 1 686 060 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244, 341, 437, 449моддалари, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантирилсин.
«********» фермер хўжалигидан “********” АЖнинг фойдасига
56 202 000 сўм қарздорлик, 7 868 280 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 41
200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «********» фермер хўжалигидан Республика бюджетига
1 686 060 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
О.С.Асатов