Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/3782 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 96b63b12-8958-4e37-8ee4-0597d01db944 Claim ID PDF Hash 1a043cdca2014a3f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Гаров таъминоти сифатида ФКнинг 744-моддаси Гаров таъминоти сифатида ФК 744 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3782-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 10 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Ипотекабанк” АТИБ вакиллари М.Содиқов, Р.Равшанов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ҳ.Саидов иштирокида “Ипотекабанк” АТИБнинг “Илёсбобо” нодавлат таълим муассасаси ва “Шуҳрат Рустам строй сервис” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан солидар тартибда 1 994 346 334,96 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ипотекабанк” АТИБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, “Илёсбобо” нодавлат таълим муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Шуҳрат Рустам строй сервис” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 1 994 346 334,96 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва “Шуҳрат Рустам строй сервис” масъулияти чекланган жамияти кафиллик чегарасини 1 000 000 000 сўм этиб белгилашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кредит гаров таъминоти бегоналаштирилганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили гаров таъминоти сифатида суғурта полиси тақдим этилганлиги, гаровга қўйилиши лозим бўлган бино ва иншоотлар “Алоқабанк” АТБ балансига олинганлигини маълум қилиб, даъвони рад қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 19 августда 588-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 180 ой муддатга 1 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 2 500 000 000 сўм миқдорда кредит ажратиш, жавобгар эса шартнома ва унга илова қилинган жалвалга мувофиқ кредитни белгиланган муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Гаров таъминоти сифатида ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 7.1.-бандига боғча биноси қуриб битказилгандан сўнг гаровга тақдим этилишига келишилган. Шартнома шартига мувофиқ кредит таъминоти тўлиқ тақдим этилмаса шартномани бир тарафлама ёки суд тартибида муддатидан олдин бекор қилиши ҳамда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олиши мумкин. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларига мувофиқ, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган тўлов графигига асосан тўлаб бериши назарда тутилган. Даъвогар жавобгарга кредит маблағини ажратиб берган бўлса-да, жавобгар мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Жавобгарнинг 18.12.2023 йилдаги 2-сонли кафолат хатига асосан Шофиркон туманида мазкур кредит маблағлари ҳисобига қурилган болалар боғчаси биносини 2024 йил апрель ойига қадар гаровга қўйишни кафолатлаган ва ушбу мажбуриятни бажармаган. Крдеит шартномасининг 8.1.-банди 3-қисмида ва 7-қисмида қарздор шартнома бўйича ҳамда гаров, ипотека, суғурта шартномалари, шунингдек, мазкур шартнома билан боғлиқ бошқа шартлар бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ҳамда 9-қисмида кредит таъминоти сифатида банкка гаровга тақдим қилинган ҳар қандай турдаги мол-мулкларни, кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган товар, ускуналарни, шу жумладан корхзонанинг бошқа мулкларини бегоналаштириш ҳамда ушбу мол-мулкларни учинчи шахслар тасарруфига бериш ҳар қандай тарзда ўтказиб юбориш мажбуриятларни бажармаслик ҳолати сифатида баҳоланиши белгиланган. Жумладан, 2025 йил 4 сентябрь ҳолатида жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлиги 1 994 346 334,96 сўмни ташкил этган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъво талабини қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгарлар “Илёсбобо” нодавлат таълим муассасаси ва “Шуҳрат Рустам строй сервис” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда: - “Ипотекабанк” АТИБ фойдасига 1 994 346 334,96 сўм кредит қарздорлиги, 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 39 886 927 сўм давлат божи ундирилсин. “Шуҳрат Рустам строй сервис” масъулияти чекланган жамиятининг кафиллик чегараси 1 000 000 000 сўм этиб белгилансин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Судья О.Жамилов