Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1202-2501/5360 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение BS GAZOBETON Ответчик / Подсудимый BS GAZOBETON
Source ID 39b8a201-eea9-4c35-89a9-6f3611981573 Claim ID PDF Hash c2e249762c218da0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5360-сонли иқтисодий иш СИРДАРЁ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ А Ж Р И МИ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Сирдарё тумани 2025 йил 10 ноябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Курбанов У.Р., судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Nayoiy sheben xom-ashyo” хусусий корхонаси манфаатида “BS GAZOBETON” масъулияти чекланган жамиятидан 119 982 000 сўм асосий қарз ва 16 797 480 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни жавобгар “BS GAZOBETON” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Норқўзиева (2025 йил 01 октябрдаги 67-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “палата” деб аталади)нинг “Nayoiy sheben xom-ashyo” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) манфаатида “BS GAZOBETON” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади) дан 119 982 000 сўм асосий қарз ва 16 797 480 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Палата судни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан жавобгарва палата вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги билдириб, судга медиатив келишувни тақдим қилди ва шу сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 53-бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 7 ноябрь куни медиатив келишув тузилган бўлиб, медиатив келишувга кўра тарафлар Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4-1202-2501/5360-сонли иқтисодий иши медиация тартибида ҳал этилганлигини, жавобгар қарздорликни 2025 йил 05 декабргача тўлаб беришни зиммасига олганлиги билан тасдиқлашган, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши белгиланган. Суд жавобгар вакили томонидан тақдим этилган 2025 йил 7 ноябрдаги медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозим, бироқ ушбу Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми 2-бандига асосан адлиянинг даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдириб, олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 130, 131, 170, 195-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Nayoiy sheben xom-ashyo” хусусий корхонаси манфаатида “BS GAZOBETON” масъулияти чекланган жамиятидан 119 982 000 сўм асосий қарз ва 16 797 480 сўм пеня ни ундириш тўғрисидаги 4-1202-2501/5360-сонли иқтисодий иш бўйича 2023 йил 1 мартда тузилган медиатив келишув иш юритувга қабул қилинсин ва ушбу медиатив келишувга асосан 4-1202-2501/5360-сонли иқтисодий иш бўйича даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Иш бўйича давлат божи ундирувсиз қолдирилсин, почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Мазкур ажримдан норози тараф қонунда белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья У.Курбанов