Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/19452 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5f9bcbb8-53c0-4b94-80f6-3c7c46f8847f Claim ID PDF Hash 57130f5ffc6a2391... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
----------------сонли иқтисодий иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 10 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориев котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ------------- манфаатида жавобгар ------------ҳисобидан 35468000 сўм кредит тани, 34321000 сўм унинг фоизи, жами 69789000 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили И.Исроилов(ишончнома асосида) иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий судининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, ------------(бундан буён матнда – даъвогар) Наманган вилоят филиали ва ------------(бундан буён матнда – жавобгар) ўртасида 2021 йил 28 октябрда 746-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш мақсадида жиҳоз ва ускуналар сотиб олиш учун” жавобгарга 60 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 600000000 сўм кредит маблағи ажратилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича кредитни фоиз тўловларини ўз вақтида тўлиқ тўламаган. Даъвогарнинг кредит ва унинг фоизидан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 35468000 сўм кредит тани, 34321000 сўм унинг фоизи, жами 69789000 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлишига қарамай, жавобгардан вакил суд мажлисида қатнашмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, ишни жавобгарларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади. ФК 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 28 октябрда 746-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш мақсадида жиҳоз ва ускуналар сотиб олиш учун” жавобгарга 60 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 600000000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида фуқаро Абдуллаев Авазбек Хамидовичга тегишли бўлган кўчмас мулк гаровга қўйилган. Шартноманинг 1 ва 2-бандларига кўра, даъвогар (банк) жавобгар (қарз олувчи)га ўз маблағлари ҳисобидан гаров ва кафиллик шартномаси асосида кредит бериш, жавобгар эса даъвогарга олинган кредит суммасини ва унга хисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 3.4-бандига кўра, олинган кредитни муддатли муддатли мажбуриятларга мувофиқ фоиз тўловларини ҳар ойнинг 6-санасига, асосий қарзни белгиланган жадвал асосида 12 ой имтиёзли давр тугугундан сўнг график асосида белгиланган муддатда ва миқдорда(кредит олинган кундан бошлаб) қайтарилиши белгиланган. Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартларига амал қилмай кредит фоизи тўловларини амалга оширмаганлиги натижасида 2025 йил 14 октябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 35468000 сўм кредит тани, 34321000 сўм унинг фоизи, жами 69789000 сўм кредит қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Шу сабабли даъвогар жавобгардан 35468000 сўм кредит тани, 34321000 сўм унинг фоизи, жами 69789000 сўм кредит қарздорлигини ундириш талаби асосли бўлган. Иш ҳужжатларидан жавобгар томонидан кредитни график асосида фоиз қарздорлигини қайтариш мажбурияти лозим даражада бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд жавобгардан даъвогар фойдасига 35468000 сўм кредит тани, 34321000 сўм унинг фоизи, жами 69789000 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41200 сўм почта харажати, ҳамда республика бюджетига 1395780 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин ФКнинг 236, 244, 736, 744-моддалари ва ИПКнинг 118, 176179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг ------------- манфаатидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. ------------- ҳисобидан: - ------------- фойдасига 35468000 сўм кредит тани, 34321000 сўм унинг фоизи, жами 69789000 сўм кредит қарздорлиги ҳамда 41200 сўм почта харажати; - бюджетга 1395780 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов